Система Orphus

Размер шрифта

Контрастность

        
Вы здесь: Главная Пресса ШОИРУ ШЕЪРУ ШУУР...

ШОИРУ ШЕЪРУ ШУУР...

Яхши шеър эшитганда, албатта, дил яйрайди, қалб ҳордиқ олади, юрак завқланади. Бу эзгу туйғулар инсонни шеърият аро сайр этишга даъват этади.  Айниқса, ажойиб, машҳур ва янги шеърларни ўз муаллифидан эшитишга не етсин! 

25 мая мушоира

Зомин тоғларининг бетакрор жилваси, гўзаллиги, ям-яшил табиати ижод аҳлига яна бир бор илҳом бағишлади. Қаламкашлар Яратганнинг бу инъомидан завқу-шавқ олиб, ижод қилишга, шеър айтишга, галдаги мавзусига манбаа топишга киришдилар.

“НКМК” санаторийсининг очилиш маросими таниқли ёзувчи-шоирлар, ёш ижодкорларнинг мушоира кечасига уланиб кетди. Айниқса, элимиз ардоғидаги ёзувчи-шоирларнинг чиқишлари, уларнинг ҳазил мутойибага мойил шеърлари тадбир иштирокчилари ва дам олувчиларнинг қалбига чексиз қувонч, кулгу ва шукуҳ бағишлади.

25 мая мушоира2

Бизнингча, мушоира ушбу нуфузли тадбирнинг энг юқори чўққиси бўлди. Бу қувончли лаҳзаларда сўз сеҳри, қалб меҳри уйғунлашган диллар бир-бирига пайваста бўлди.

25 мая мушоира3

25 мая мушоира4

Жумладан, мухлислар Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг ҳазил шеърлари, Ўзбекистон халқ шоираси Энахон Сиддиқованинг теран ташбеҳларга бой сўз ҳақидаги шеъри, болалар шоири Анвар Обиджоннинг ичакузди сатрлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси Кенесбай Каримовнинг навқирон йигитнинг севги-муҳаббат туғёнлари мужассамлашган шеъри, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари - Мухтор Худойқулов ва Минҳожиддин Мирзонинг ижод тизгинлари, шунингдек, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, НДКИ талабаси  Рухсора Абдуллаеванинг “Ватан” ҳақидаги шеъри ва маҳорат билан ижро этилган “Дугоналар” опера қўшиғидан чексиз баҳраманд бўлдилар.

25 мая мушоира5

Вақт тиғиз бўлишига қарамасдан, мухлислар ижодкорларни залдан қўйиб юборишни асло исташмасди. Ва аксинча ижодкорлар ҳам шеърият ихлосмандлари бағридан кетишни ҳоҳлашмасди. Ҳамманинг даврани тўлдириб шеър айтгиси, шеър эшитгиси келарди. Аммо, вақт – олий ҳаъкам. Галдаги тадбирлар эса барчани муштоқ кутиб турарди...

НКМК матбуот маркази.

Джураев Абдумажид Ирисович

Начальник Пресс-центра – пресс-секретарь – советник генерального директора НГМК по вопросам информационной политики. 

+ (998 79) 2277-473 

 

Садриддинов Низомиддин Хайриддинович

Редактор газеты «Кончилар ҳаёти».

+ (998 79) 2277-464

 

Свяжитесь с нами

  • Общий отдел (канцелярия): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Телефон доверия: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

Авторское право © НГМК, 2015. Все права защищены.

Условия использования информации

Вы здесь: Главная Пресса ШОИРУ ШЕЪРУ ШУУР...