Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Rahbariyat Rahbariyatning rasmiy bayonotlari Янги йил табриги

Янги йил табриги

ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Қ.САНАҚУЛОВ,
НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ БОШ ДИРЕКТОРИ,
ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ.

Қадрли дўстлар!
Азиз ҳамкасблар!

Комбинатимизнинг аҳил жамоасини қутлуғ қадамлари билан кириб келаётган янги — 2017 йил билан чин қалбдан самимий табриклайман.
Якунига етиб бораётган йилни кузатар эканмиз, йил давомида босиб ўтган йўлимизни ва рўй берган воқеаларни, қўлга киритилган ютуқларни шукроналик билан кўз ўнгимиздан ўтказамиз. Шубҳасиз, 2016 йил биз учун самарали ва хосиятли йил бўлди, деб айтиш учун тўлиқ асосларимиз бор. Озод ва обод масканга айланиб бораётган Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва оқилона сиёсат самарадорлиги – халқимиз турмуш тарзини янги босқичга кўтариш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, тинчлик-тотувлик, мустақилликни асраб-авайлаш, мислсиз бунёдкорлик ишларида янада яққол намоён бўлмоқда.

Навоий кон-металлургия комбинатида юрт равнақи йўлида кенг кўламли улуғвор ишлар амалга оширилди. Айниқса, давлатимиз иқтисодий тараққиётида муносиб улуш бўлиб қўшилаётган олтин, уран каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш режасининг ортиғи билан бажарилиши ўз касбини қадрлайдиган Сизлардек инсонларнинг фидокорона меҳнатларингиз самарасидир.

“Соғлом она ва бола йили” давлат дастури доирасида комбинатнинг 28 миллиард сўмдан ортиқ маблағлари эвазига “Металлург” профилакторийсининг замонавий даволаш корпуси, Зарафшон шаҳридаги Она ва бола скрининг маркази, Нурободдаги сув билан даволаш профилакторийси, Заркент қўрғонидаги аквапарк, “Фарҳод” маданият саройининг янги замонавий “Хореография зали” каби ижтимоий объектларнинг фойдаланишга топширилгани юртдошларимизнинг қувончига қувонч қўшди.

Азиз дўстлар!
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан янги - 2017 йил мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди. Демак, кириб келаётган янги йил давлатимиз сиёсатининг бош мақсадини, яъни, инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ, деган эзгу ғояни рўёбга чиқариш борасидаги ишларни изчил давом эттириш, ҳаётимизни янада обод ва фаровон этиш йўлида яна бир улкан қадам бўлади.

Қадрли ҳамкасблар!
Саноқли кунлардан кейин Янги йил байрами юртимизда ўзгача шукуҳ, кўтаринкилик билан ўтади. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни яна бир бор кириб келаётган янги - 2017 йил билан муборакбод этаман.

Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, Ватанимиз тараққиёти йўлидаги шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Янги йилингиз қутлуғ келсин!

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Rahbariyat Rahbariyatning rasmiy bayonotlari Янги йил табриги