Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Rahbariyat Rahbariyatning rasmiy bayonotlari Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги табриги

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги табриги

Ассалому алайкум қадрли  ҳамкасблар,  бошқармамиз ишчи-ходимлари!

Юртимизда қўшалоқ байрамлар кенг нишонланаётган шу кунларда комбинатимизнинг кўпминг кишилик жамоаси жойларда қутлуғ айёмларни кўтаринкиликда кутиб олмоқда. Фурсатдан фойдаланиб,  барчангизни мамлакатимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда ийди Қурбон ҳайити билан табриклаб, ўзимнинг барча эзгу тилакларимни изҳор этаман!!!


Юртимиз шаҳар ва қишлоқларида, меҳнат жамоаларида Истиқлол айёмига қизғин ҳозирлик беқиёс бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан янада файзли ўтмоқда. Барча ташкилий, маънавий-тарғибот ишлари муҳтарам  Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг            26 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ташкил этилмоқда. 
Серқуёш ўлкамизда сўнгги 26 йилда асрларга татигулик мислсиз ўзгаришлар рўй бераётганлигини сиз, азиз ҳамкасблар яхши биласиз.
Хабарингиз бор, бешта устувор вазифани қамраб олган 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси халқимизнинг манфаатларига хизмат қилаяпти. Навоий кон-металлургия комбинати жамоаси ҳам “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури доирасида меҳнаткашларимиз истиқомат қилаётган ҳудудларда қатор бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларини амалга оширмоқда. Жумладан, Учқудуқда “Келажак” ёшлар маркази, Зарафшон шаҳрида замонавий “Нептун” сув ҳавзаси фойдаланишга топширилганини мамнуният билан эътироф этсак бўлади.
Ўзбекистон Республикаси   мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан, энг улуғ ва энг азиз байрамига муносиб туҳфа сифатида Зафаробод қўрғонида қарийб 5 миллиард сўм маблағлари эвазига “Янги ҳаёт” соғломлаштириш мажмуаси, Навоий шаҳрида         3 миллиард сўм маблағ ҳисобига қайта таъмирланган замонавий кўринишдаги “Сўғдиёна” стадионини фойдаланишга топширилди. 


Шу ўринда, комбинатимиз ишчи-ходимларининг ижтимоий ҳимояси, уларнинг муносиб дам олишлари учун хушманзара тоғлари, гўзал табиати билан машҳур Зомин туманида 150 ўринга мўлжаллаган сиҳатгоҳ бунёд этилмоқда. Демак, келгуси йилда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган мазкур объект ҳамкасбларимизнинг соғликларини тиклаши билан бир қаторда эл таниган машҳур шоир ва ёзувчилар билан яқин мулоқот қилиш, уларни ижодий ютуқлар сари илҳомлантириш имкони яратилади.


Азиз дўстлар!


Шу ўринда юксак мамнуният билан таъкидлаш лозимки, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович томонидан Навоий кон-металлургия комбинатида яқин ўн йилликда 27 та йирик лойиҳани амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Бу эса, келажакда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, инновацион технологияларни самарали қўллаш сингари кенг кўламли вазифалар бизни кутаётганлигидан дарак беради. Олдимизда турган янги марраларни эгаллаш йўлидаги фидокорона меҳнатимиз, изланиш ва интилишимиз натижаси ўлароқ кўпминг кишилик комбинатимизнинг янги тарихи очилади. Дастурларнинг амалга оширилиши келгусида олтин ишлаб чиқаришни 30 фоизга ошириш, ўз навбатида жойларда 31 мингга яқин янги иш ўринлари яратиш имкониятини беради. Юртбошимиз олиб бораётган одилона сиёсатни амалга оширишда  биз, кон-металлургия саноати ходимлари ушбу лойиҳаларни ўз муддатида фойдаланишга топшириб, сафимизга малакали ёш мутахассисларни жалб этамиз, албатта.


Ҳурматли ҳамкасблар!
Навоий кон-металлургия комбинатида ҳалол, фидокорона меҳнат қилиб, улкан корхонамиз шуҳратини оширишга, республикамиз мустақиллигини мустаҳкамлашга  катта ҳисса қўшиб келаётган фидойи, ўз ишининг усталари доимо давлатимиз раҳбари эътиборида бўлиб келган. Мустақиллик йилларида комбинатимизнинг 300 нафарга яқиндан ишчи-ходими давлатимизнинг орден, медал ва юксак унвонлар билан тақдирланди.
Ана шундай улуғ айём арафасида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” фармони билан икки нафар ҳамкасбимиз давлатимизниг юксак мукофотларига сазовор бўлишди.
Улар орасида «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Шимолий кон бошқармаси сульфат кислотаси ишлаб чиқариш цехи технологик участка бошлиғи Юсув Тўраев “Дўстлик” ордени ва «1-гидрометаллургия заводи» кон бошқармаси технологик цехи катта устаси Рустам Райимов “Шуҳрат” медали билан мукофотланганлигини алоҳида эътироф этишимиз лозим. Рухсат берсангиз, давлатимизнинг юксак мукофотларига сазавор бўлган ҳамкасбларимизни яна бир бор олқишлаб келгуси ишларига улкан муваффақиятлар тилаймиз!!!

Азиз дўстлар, қадрли ҳамкасблар!
Бугунги улуғ айём кунларида ўз ҳаёт йўллари билан барчага ибрат намунасини кўрсатиб келаётган меҳнат фахрийларига, кон-металлургия соҳаси ходимлари, барча соҳа вакилларига юксак ҳурмат ва эҳтиром билдираман ва таъзим қиламан.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу-барака тилайман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин.


Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Rahbariyat Rahbariyatning rasmiy bayonotlari Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги табриги