Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa O' zbekiston yangiliklari Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви

Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви

2018 йилнинг 18 январь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бешта Марказий Осиё давлатлари ТИВ раҳбарларининг учрашувида иштирок этди.

Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан Марказий Осиё минтақасида ҳамкорлик қилиш, мавжуд муаммоларни конструктив ҳал этиш, жумладан, хавфсизликка таҳдид солувчи замонавий хавфларга қарши курашиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Марказий Осиё ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги раислиги доирасида ўтказиладиган Хавфсизлик кенгаши тадбирларида – «Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари» номли брифингда ва вазирлар даражасидаги «Хавфсизлик ва тараққиётнинг ўзаро боғлиқ модельи сифатида Афғонистон ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш» мавзусидаги очиқ мунозараларда иштирок этиш мақсадида АҚШга ташриф буюрган.

Қайд этилганидек, минтақанинг барча давлатлари манфаатларини инобатга олиш асосланган кўп томонлама самарали ҳамкорлик бутун Марказий Осиё ва ҳар бир мамлакатнинг жадал ривожланишига имкон яратади.

Шу нуқтайи назардан «Марказий Осиё мамлакатлари – Афғонистон» янги консултатив шаклдаги биринчи вазирлар учрашувини Тошкент шаҳрида ўтказиш ташаббуси қўллаб-қуватланди.

Манба: gov.uz

 

Jo‘rayev Abdumajid Irisovich

Matbuot markazi boshlig‘i – NKMK bosh direktorining matbuot kotibi – axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi.

+ (998 79) 2277-473

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich

“Konchilar hayoti” gazetasi muharriri.

+ (998 79) 2277-464

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa O' zbekiston yangiliklari Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви