Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa O' zbekiston yangiliklari Ўтган йилги тақдимот рўёбга чиқди

Ўтган йилги тақдимот рўёбга чиқди

Шавкат Мирзиёев ўтган йили 2 июнда Андижон вилоятида бўлганида Асака туманида замонавий иссиқхона қуриш лойиҳаси тақдим этилган эди. Тадбиркор ташаббуси ва давлат кўмаги натижасида ушбу лойиҳа қисқа даврда рўёбга чиқди. «Сабо ҳамкор» масъулияти чекланган жамияти томонидан гидропоника усулида банан ва помидор етиштирилувчи иссиқхоналар бунёд этилди. Туркиянинг «Asya Modern Serachilik» компанияси билан тузилган шартномага асосан инновацион ускуналар олиб келинди.

Президентимиз мазкур иссиқхоналарни кириб кўрди. Компьютер орқали бошқариладиган совутиш ва суғориш тизими билан танишди.

2 гектарлик иссиқхонада банан кўчатлари парваришланмоқда. Биринчи мавсумда бу мевадан 250-300 тонна ҳосил олиш кутилмоқда. Помидор кўчатлари экилган 1 гектарлик иссиқхонадан жорий йилда 300 тонна  ҳосил олиш ва қўшни давлатларга экспорт қилиш мўлжалланмоқда. Корхонада 40 дан ортиқ доимий иш ўрни яратилган.  

Жамият томонидан келгусида ушбу замонавий иссиқхона  мажмуасини кенгайтириш, маҳсулотни қайта ишлаш ва сақлаш шароитини яратиш режалаштирилмоқда.

Манба: gov.uz

 

Учредитель - трудовой коллектив НГМК

Полная или частичная перепечатка материалов из газеты допустима только с письменного разрешения пресс-центра. Редакция знакомится с письмами читателей, не вступая в переписку. Газета распространяется по подразделениям НГМК.

Газета зарегистрирована в Агентстве по печати и информации Навоийского облхокимията 29 июня 2015 года. Регистрационный номер - 07-070, ISSN 2010-5266.

Редакция

Джураев Абдумажид Ирисович
Начальник пресс-центра НГМК - пресс-секретарь генерального директора НГМК..
АДРЕС РЕДАКЦИИ: 210100, г.Навои, улица Навои 27, управление НГМК.
ТЕЛЕФОНЫ: 77-464(редактор), 77-363(техн.редактор), 77-366, 77-464(пресс-центр), 77-566(факс).

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa O' zbekiston yangiliklari Ўтган йилги тақдимот рўёбга чиқди