Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa O' zbekiston yangiliklari ШҲТ: медиа соҳасида ҳамкорликнинг янги даври

ШҲТ: медиа соҳасида ҳамкорликнинг янги даври

Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин шаҳрида 2018 йил 1 июнь куни ШҲТга аъзо давлатлар оммавий ахборот воситаларининг биринчи форуми бўлиб ўтди. 

Унда Хитой, Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Покистон, шунингдек, кузатувчи мақомидаги Афғонистон, Беларусь, Мўғулистон, Эрон, мулоқот бўйича ҳамкор-давлатлар Арманистон, Камбоджа, Непал, Озарбайжон, Туркия, Шри-Ланка сингари 18 мамлакат ахборот-коммуникация соҳасида ваколатли органлари ҳамда етакчи ОАВ вакилларидан иборат делегация аъзолари иштирок этди. 

 

Қайд этиш керакки, ШҲТ ташкил этилгандан буён ўтган 17 йил давомида оммавий ахборот воситалари ушбу ташкилотнинг ўзаро ишонч, манфаатдорлик, тенглик, маслаҳатлашув ва маданиятлар хилма-хиллиги, бир сўз билан айтганда, “Шанхай руҳи” тамойилларига асосланган ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. 

 

“Медиа ҳамкорликнинг янги даври” мавзусида ўтган форумда ХХР Давлат кенгаши матбуот девонхонаси раҳбари Цзян Цзяньго, ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов ҳамда аъзо-давлатлар делегациялари раҳбарлари сўзга чиқди. Келаси ҳафта Циндао шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги cаммитига тайёргарлик жараёни ҳақида ахборот берилди. 

 

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг анжуман иштирокчиларига йўллаган қутловини Хитой коммунистик партияси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП Марказий Қўмитаси аъзоси, ХКП МҚ Тарғибот бўлими мудири Хуан Куньмин ўқиб эшиттирди. 

 

Анжуман иши “Медиа ҳамкорлик учун янги платформа яратиш, биргаликда ривожланишни янги босқичга олиб чиқиш”, “Гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, халқлар маънавий бирлиги” мавзуларидаги шўъба йиғилишларида давом этди. 

 

Ўзбекистон – Хитой муносабатлари муттасил ривожланиб, стратегик шериклик алоқалари юксак даражага кўтарилмоқда. Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил май ойидаги ХХРга давлат ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларда янги давр, сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб берди. 

 

Форум доирасида ШҲТга аъзо давлатлар ахборот соҳасидаги ваколатли органлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди. 

Манба: gov.uz

 

Jo‘rayev Abdumajid Irisovich

Matbuot markazi boshlig‘i – NKMK bosh direktorining matbuot kotibi – axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi.

+ (998 79) 2277-473

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich

“Konchilar hayoti” gazetasi muharriri.

+ (998 79) 2277-464

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa O' zbekiston yangiliklari ШҲТ: медиа соҳасида ҳамкорликнинг янги даври