Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa O' zbekiston yangiliklari Жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш масаласи муҳокама этилди

Жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш масаласи муҳокама этилди

2018 йил 23 июнь куни Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича Республика комиссияси ҳамда халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашининг қўшма йиғилиши ўтказилди.

Унда Республика комиссияси ва 5-минтақавий Ишчи гуруҳи аъзолари, сенатор ва депутатлар ҳамда масъул идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари қатнашди.

Йиғилишда Сирдарё вилоятида жорий йилнинг беш ойида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Вилоятда ижтимоий-криминоген вазиятни, жиноятчилик аҳволини, жиноятларни содир этишга сабаб бўлган омилларнинг таҳлили асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича жорий йилнинг 2-чорагига мўлжалланган “йўл харита”лари ишлаб чиқилган. Олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг беш  ойида умумий жиноятлар 50 фоизга, жиноят-қидирув соҳасидаги жиноятлар 55 фоизга камайган. Вилоятдаги 221 та маҳалланинг 119 тасида (53 фоизида) биронта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган.

Бироқ ютуқлар қаторида вилоятда айрим йўналишларда камчиликлар ҳам борлиги аниқланган. Жумладан, Гулистон шаҳри, Оқолтин, Боёвут ва Сайхунобод туманларида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари сезиларли ошган. Зарур тарғибот-ташвиқот ва белгиланган вазифалар ўз вақтида бажарилмагани боис Сайхунобод, Оқолтин, Мирзаобод туманларида муқаддам судланганлар томонидан жиноят содир этилиши ҳолатлари кўпайган.

Йиғилишда ички ишлар идоралари ва маҳалла тизимининг ўзаро ҳамкорлиги самарали тарзда йўлга қўйилмагани, коллеж ўқувчиларини таълимга тўлиқ жалб қилиш чоралари кўрилмагани қайд этилди.

Тадбир якунида Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича Республика комиссияси ҳамда халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашининг қўшма қарори қабул қилинди.

Йиғилишда Республика комиссияси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев иштирок этди.

Манба: gov.uz

 

Jo‘rayev Abdumajid Irisovich

Matbuot markazi boshlig‘i – NKMK bosh direktorining matbuot kotibi – axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi.

+ (998 79) 2277-473

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich

“Konchilar hayoti” gazetasi muharriri.

+ (998 79) 2277-464

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa O' zbekiston yangiliklari Жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш масаласи муҳокама этилди