Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

««НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ» ДАВЛАТ КОРХОНАСИ ВА НАВОИЙ ШАҲРИНИНГ 60 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИЛҒОРЛАРИ ВА ЖАМОАТЧИЛИК ФАОЛЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА»

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни самарали амалга ошириш ҳамда республикамизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ва Навоий шаҳри алоҳида ўринга эга.

 

Мустақиллик йилларида «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси дунёнинг илғор кон-металлургия саноати компаниялари қаторидан муносиб ўрин эгаллаб, минтақадаги энг йирик ва ишончли саноат гигантларидан бирига айланди.

 

Кўп миллатли Навоий шаҳри аҳолисининг фидокорона меҳнати билан ҳудудда фаолият кўрсатаётган металлургия, ёқилғи-энергетика, кимё, енгил саноат тармоқлари, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида қўлга киритилаётган ютуқ ва марралар республикамизнинг умумий тараққиёт суръатларини оширишда катта ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

 

Мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини юксалтириш, кон-металлургия саноатини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш, мураккаб иш ва иқлим шароитларида ер ости бойликларини самарали ўзлаштириш, тармоқнинг барқарор ишлашини таъминлаш, янги саноат корхоналарини ташкил этиш борасидаги улкан хизматлари, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек, Навоий шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирлансин:

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими»

 

Лопатин Юрий Сергеевич - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Марказий кон бошқармаси «Мурунтов» кони кончилик-транспорт участкаси бошлиғи

 

Саматов Карим Джалалович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Марказий кон бошқармаси 2-Гидрометаллургия заводи сорбция ва регенерация цехи катта устаси

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»

 

Базарова Саодат Джамаловна - Навоий давлат кончилик институтининг таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи

 

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

 

Рахматов Исроил Курбанович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши раиси 

 

Урдабаев Норкузи Эгамбердиевич - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг 5-Кон бошқармаси бош муҳандиси 

 

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан 

 

Атабаев Бегмат Шерматович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Жанубий кон бошқармаси «Зармитан» кони бошлиғи

 

Бобоқулов Қодир Тошович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг 5-Кон бошқармаси 3-геотехнологик кони бурғилаш ускунаси машинисти 

 

Гафуров Кахрамон Убайдуллаевич - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Шимолий кон бошқармаси 3-Гидрометаллургия заводи директори 

 

Руднев Сергей Вячеславович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош геологи

 

Эшкуватов Холбой Абдиразакович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Жанубий кон бошқармаси «Ғужумсой» кони лаҳимчиси

 

«Дўстлик» ордени билан

 

Золотарёв Юрий Петрович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Шимолий кон бошқармаси директори

 

Ибрагимов Ҳамдам Мейлиевич - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Марказий кон бошқармаси «Мурунтов» кони бурғилаш ускунаси машинисти

 

Коржикова Инна Ивановна - Ўзбекистон рус маданий марказининг Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари 

 

Муминов Бахритдин Раимович - Навоий шаҳридаги «Бахт-текстиль» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

 

Салахаев Илдар Рахматуллаевич - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Марказий кон бошқармаси марказий таъмирлаш механика цехи таъмирловчи-чилангари

 

Хўжаназаров Рашид Мавлянович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Геология-қидирув экспедицияси бошлиғи

 

Цой Елена Валентиновна - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг тиббий-санитария бўлими шифокор-кардиологи

 

Шакаров Яркин Исматович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Жанубий кон бошқармаси директори

 

«Шуҳрат» медали билан

 

Абдуллаев Махсатжан Муминович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Марказий кон бошқармаси ташқи сув таъминоти бирлашган энергия хизмати цех таъмирловчи-чилангари

 

Азизов Каримжан Ганиевич - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси бошлиғи ўринбосари – бош муҳандиси

 

Арапбаев Атабек Тайирович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Марказий кон бошқармаси автомобиль транспорти бошқармаси кон ишларини механизациялаш цехи бошлиғи

 

Ачилов Темур Куватович - Навоий шаҳридаги «Нурчилар» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси

 

Ачилова Шаҳноза Абсаматовна - Навоий кончилик касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси

 

Горбачёв Дмитрий Петрович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг 1-Гидрометаллургия заводи кон бошқармаси «Аристантов» карьери экскаватор машинисти

 

Жалилов Исрофил Исламович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Марказий кон бошқармаси 2-Гидрометаллургия заводи тайёр маҳсулот цехи қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш аппаратчиси

 

Жилина Валентина Ивановна - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасига қарашли 4-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси

 

Йўлдошев Уткир Уктамович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг кончилик бўлими бошлиғи

 

Мавлонов Мирсайит Сайдалиевич - Навоий шаҳридаги «Ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғини раиси

 

Мадалиев Хамдам Кенжаевич - «Нуроний» жамғармасининг Навоий шаҳар бўлинмаси фаоли

 

Махаматов Умар Усмонкулович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Шимолий кон бошқармаси «Шарқий» очиқ усулда қазиб олиш кони экскаватор машинисти

 

Пўлатов Сирожиддин Ғайбуллаевич - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг 1-Гидрометаллургия заводи кон бошқармаси 3-технологик цехи бошлиғи

 

Раджабов Санжар Абдуллоевич - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг ёшлар етакчилари Кенгаши раиси

 

Расулов Соҳибжон Рахимович - «Навоийазот» акциядорлик жамиятининг аммиак ишлаб чиқариш навбати бошлиғи

 

Рахманов Фахриддин Эгамович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг «Навоий машинасозлик заводи» ишлаб чиқариш бирлашмаси цех бошлиғи ўринбосари

 

Рахматова Махфуза Ахмедовна - Навоий вилояти ногиронлар учун минтақавий реабилитация маркази катта ҳамшираси

 

Тошов Истам Шухратович - «Навоий иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамиятининг иссиқлик автоматикаси ва ўлчаш цехи етакчи муҳандиси

 

Шақулов Нурмурот Исламович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Зарафшон қурилиш бошқармаси 4-автокорхонаси ҳайдовчиси

 

Шодмонов Алишер Облоқулович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасига қарашли «Лочин» спорт мажмуасининг дзюдо бўйича мураббийси 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ

 

Тошкент шаҳри,

2018 йил 22 ноябрь.

Ta'sis etuvchi - NKMK mehnat jamoasi

Gazeta materiallarini to’la yoki qisman qaytadan bosish tahririyatning yozma ruxsati bilan amalga oshiriladi. Tahririyatga kelgan qo’l yozmalar taqriz qilinmaydi va muallifga qaytarilmaydi. Gazeta NKMK bo’linmalari orasida tarqatiladi. 

Gazeta Navoiy viloyat matbuot va axborot boshqarmasida 2006 yil 21 dekabrda 07-025 raqam bilan ro’yxatga olingan.
MUHARRIR

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich 

- matbuot markazi boshlig’i.
TAHRIRIYAT MANZILI : 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko’chasi 27, NKMK boshqarmasi. 
TELEFONLAR: : 77-464 (muharrir), 77-363 (texn. muharrir), 77-366, 77-464 (matbuot markazi), 77-566 (faks).

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ