МАКТАБ КУТУБХОНАСИГА ЯНГИ АДАБИЁТЛАР ТУҲФА ҚИЛИНДИ

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғинининг Катта сайдов қишлоғидаги 53-умумий ўрта таълим мактаби 1969 йилда қурилган. Айни кунларда мазкур мактаб дастур асосида тўлиқ янгидан қурилаяпти. Шу асосда ушбу илм даргоҳи янги ўқув йилидан икки қаватли бино кўринишида ўз эшикларини очади.

Қурилиш ишлари жадал суръатлар билан бораётган шу кеча кундузда мактаб ўқувчилари Навоий кон-металлургия комбинати бош директори, Навоий давлат кончилик институти ректори Қувондиқ Санақуловнинг 100дан зиёд китоблар тўпламидан иборат совғасини қабул қилдилар.

- Тўрт юз олтмиш дона китоб фондига эга эдик. Мамлакатимиз Президентининг  ташаббуси асосидаги акция туфайли фондимиз энди анча кенгайди, - дейди мактаб кутубхонасининг мудираси Шаҳноза Бўриева.  

- Китобларнинг аксарияти нодир асарлар эканлигидан ниҳоятда хурсандмиз. Улар орасида улуғ аллома Абу Райхон Берунийнинг “Минералогия” асари ҳам борлиги айниқса, бизни мамнун этди. Ахир,  бу асар яратилганидан сўнг минг йил ўтгач, ўзбек тилига ўгирилиб, нашр этилган, - дейди мактаб директори Абдуназар Туробов.

Китобларни топшириш маросимида инсон ҳаётида мутолаанинг ўрни, бугунги китобхоннинг диди ва нашр этилаётган бадиий асарлар хусусида суҳбат ўтказилди.

НКМК матбуот маркази.