Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot ТОШКЕНТДА “ҚИЗИЛҚУМ ЖАВОҲИРЛАРИ-2019” ХАЙРИЯ КОНЦЕРТИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

ТОШКЕНТДА “ҚИЗИЛҚУМ ЖАВОҲИРЛАРИ-2019” ХАЙРИЯ КОНЦЕРТИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

кызылкум жавохирлари_1

2019 йил 20 май куни Тошкент шаҳридаги “Халқлар Дўстлиги” санъат саройида Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфидаги “Фарҳод” маданият саройи ва бошқа маданият муассасалари ижодий жамоаларининг “Қизилқум жавоҳирлари-2019” деб номланган анъанавий хайрия концерти намойиш этилди.

кызылкум жавохирлари2_1

кызылкум жавохирлари3_1

кызылкум жавохирлари4_1

Пойтахтимиздаги меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, меҳнат фахрийлари, маданият муассасалари ишчи-ходимлари, мусиқа ва хореография таълим муассасалари ўқувчи ва ўқитувчилари ҳамда байналмилал ва маданият марказлари вакиллари бу йил олтинчи маротаба ўтказилаётган концертдан баҳраманд бўлишди.

кызылкум жавохирлари5_1

кызылкум жавохирлари6_1

кызылкум жавохирлари7

Концерт дастурида 500 нафар иштирокчидан иборат ижодий жамоалар қатнашди. “Фарҳод” маданият саройининг “Марварид”, “Садо”, “Соната”, “Счастливое детство”, “Учқудуқ” маданият уйининг “Учқудуқ”, “Кончи” маданият уйининг “Зарпарчалар” ижодий жамоалари ўзларининг бетакрор чиқишлари билан барчага кўтаринки кайфият улашди.

кызылкум жавохирлари8

кызылкум жавохирлари9

кызылкум жавохирлари10

Шунингдек, “Халқлар Дўстлиги” санъат саройи фойесида “Фарҳод” маданият саройига қарашли тасвирий санъат студияси ёш мусаввирларининг суратларидан иборат “Кўнгил қуши” бадиий кўргазмаси ҳамда Болалар ижодиёти марказининг иқтидорли ёшларининг ижодий ишларидан намуналар кўргазмаси ташкил этилди.

НКМК матбуот маркази.

Jo‘rayev Abdumajid Irisovich

Matbuot markazi boshlig‘i – NKMK bosh direktorining matbuot kotibi – axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi.

+ (998 79) 2277-473

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich

“Konchilar hayoti” gazetasi muharriri.

+ (998 79) 2277-464

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot ТОШКЕНТДА “ҚИЗИЛҚУМ ЖАВОҲИРЛАРИ-2019” ХАЙРИЯ КОНЦЕРТИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ