Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot НКМК ЁШЛАРИ “ЁШЛАР КУНИ”НИ КЕНГ НИШОНЛАШДИ

НКМК ЁШЛАРИ “ЁШЛАР КУНИ”НИ КЕНГ НИШОНЛАШДИ

30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни муносабати билан Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” ўйингоҳи олдидаги бульварда, Спорт саройи ва “Фарҳод” маданият саройида “Ёшлар сайли” бўлиб ўтди.

30 июня

Навоий кон-металлургия комбинати маъмурияти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи НКМК ёшлари етакчилари Кенгаши ва НКМК касаба уюшмалари Кенгаши томонидан ўтказилган ушбу тадбир “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг комбинат ёшлари ҳаётидаги ўрни” мавзусига бағишланди. Унда комбинатнинг барча бўлинмаларидан 400 нафардан ортиқ йигит-қизлар иштирок этишди.

30 июня2

30 июня3

Тадбирда НКМК бош директори ўринбосари Н.Рахманов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Абдурахмонов, Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Ф.Солиев сўзга чиқиб, барча йиғилганларни байрам билан самимий табриклашди.  

30 июня4

30 июня5

Алоҳида таъкидланганидек, бугунги кунда комбинатда 16 минг нафардан ортиқ 30 ёшгача бўлган ёшлар меҳнат қилишади. Улар ҳар жабҳада, ҳаттоки, энг мураккаб шароитларда ҳам ўз шижоатини, фидоийлигини, яратувчанлигини намоён этиб келишмоқда.

30 июня6

30 июня7

“Ёшлар сайли” доирасида иштирокчилар учун бир қатор қизиқарли маданий, маънавий-маърифий, мусиқий ва спорт тадбирлари ўтказилди. Жумладан, тасвирий ва амалий санъат кўрик-танлови, мушоира кечаси, театраштирилган чиқишлар, концерт дастури, мини-футбол, волейбол, стол тенниси, кураш, шахмат, шашка, арқон тортиш, гиря кўтариш бўйича мусобақалар, НКМК электрон кутубхонаси ишлаш жараёни тақдимоти, компьютер клавиатурасида пойга ва роботлар жанги бўйича мусобақалар, робототехника кўргазмаси, “Зукко китобхон” викторинаси, “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

30 июня8

30 июня9

Тадбирларнинг фаол иштирокчилари, танлов ва мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларига диплом ва эсдалик совғалар топширилди.   

НКМК матбуот маркази.

Ta'sis etuvchi - NKMK mehnat jamoasi

Gazeta materiallarini to’la yoki qisman qaytadan bosish tahririyatning yozma ruxsati bilan amalga oshiriladi. Tahririyatga kelgan qo’l yozmalar taqriz qilinmaydi va muallifga qaytarilmaydi. Gazeta NKMK bo’linmalari orasida tarqatiladi. 

Gazeta Navoiy viloyat matbuot va axborot boshqarmasida 2006 yil 21 dekabrda 07-025 raqam bilan ro’yxatga olingan.
MUHARRIR

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich 

- matbuot markazi boshlig’i.
TAHRIRIYAT MANZILI : 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko’chasi 27, NKMK boshqarmasi. 
TELEFONLAR: : 77-464 (muharrir), 77-363 (texn. muharrir), 77-366, 77-464 (matbuot markazi), 77-566 (faks).

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot НКМК ЁШЛАРИ “ЁШЛАР КУНИ”НИ КЕНГ НИШОНЛАШДИ