Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot КЕТМА-КЕТ ИККИНЧИ ЙИЛИ НКМК ЁШ МУТАХАССИСИ “МАРД ЎҒЛОН” ДАВЛАТ МУКОФОТИГА САЗОВОР БЎЛДИ

КЕТМА-КЕТ ИККИНЧИ ЙИЛИ НКМК ЁШ МУТАХАССИСИ “МАРД ЎҒЛОН” ДАВЛАТ МУКОФОТИГА САЗОВОР БЎЛДИ

“Мард ўғлон” давлат мукофоти икки йил олдин таъсис этилганди. Ушбу мукофот мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларга топширилади.

2 июля4

Бу йил ҳам Навоий кон-металлургия комбинати Марказий кон бошқармаси вакили “Мард ўғлон” давлат мукофотига лойиқ, деб топилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги қарорига мувофиқ, НКМК Марказий кон бошқармаси Тармоқлар ва подстанциялар цехи меҳнатни ташкиллаштириш ва меъёрлаш бўйича муҳандиси Давронбек Номозов ушбу мукофот соҳиби бўлди.

Жорий йилнинг 30 июнь куни Навоий шаҳрида “Ёшлар куни”га бағишланган байрам тадбирида вилоят ҳокими Қ.Турсунов ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Абдурахмонов мукофот соҳиблари – Д.Номозов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейи 1-босқич ўқувчиси Асатбек Ташпўлатовга давлат мукофотини тантанали топширишди.

2 июля5

Давронбек Навоий давлат кончилик институтини тамомлаб, 2015 йилда ўз меҳнат фаолиятини комбинат тизимида бошлади. Шунингдек, у НКМК Марказий кон бошқармаси Тармоқлар ва подстанциялар цехи “Мурунтов” майдони участкасида электромонтёр, уста бўлиб ишлаган.        

Ўша пайтдан бошлаб у инноваторлик ва рационализаторлик фаолиятига киришган. Бир неча маротаба ўзининг илмий мақолалари билан “Инновация” халқаро илмий-амалий анжуманида муваффақиятли иштирок этган. 2017 йилда “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик-танловининг “Энг фаол ёш энергетик” номинациясида ғолиб бўлган. Комбинат ишчи-ходимлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши инновацион ва рационализаторлик таклифи-2018” кўрик-танловида фахрли 1-ўринни қўлга киритган ва 2018 йилда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг “Йилнинг энг яхши ёш ихтирочиси” республика кўрик-танловида иштирок этган.

Бугунги кунда Давронбекнинг учта рационализаторлик таклифлари комбинат бўлинмаларининг саноат объектларида ишлаб чиқаришга муваффақиятли татбиқ этилиб, натижада 200 миллион сўмга яқин маблағлар иқтисод қилинди. Шунингдек, у ўзи ишлаётган цехда энергия тежамкор ресурсларини қўллаш бўйича изланишларини давом эттирмоқда.

Бундай юксак давлат мукофоти билан Давронбекни самимий муборакбод этиб, унга рационализаторлик фаолиятида омад тилаймиз!

НКМК матбуот маркази.

Фото: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Навоий вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Ta'sis etuvchi - NKMK mehnat jamoasi

Gazeta materiallarini to’la yoki qisman qaytadan bosish tahririyatning yozma ruxsati bilan amalga oshiriladi. Tahririyatga kelgan qo’l yozmalar taqriz qilinmaydi va muallifga qaytarilmaydi. Gazeta NKMK bo’linmalari orasida tarqatiladi. 

Gazeta Navoiy viloyat matbuot va axborot boshqarmasida 2006 yil 21 dekabrda 07-025 raqam bilan ro’yxatga olingan.
MUHARRIR

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich 

- matbuot markazi boshlig’i.
TAHRIRIYAT MANZILI : 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko’chasi 27, NKMK boshqarmasi. 
TELEFONLAR: : 77-464 (muharrir), 77-363 (texn. muharrir), 77-366, 77-464 (matbuot markazi), 77-566 (faks).

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot КЕТМА-КЕТ ИККИНЧИ ЙИЛИ НКМК ЁШ МУТАХАССИСИ “МАРД ЎҒЛОН” ДАВЛАТ МУКОФОТИГА САЗОВОР БЎЛДИ