Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot ЗАРАФШОНДА “МАРД ЎҒЛОН” ДАВЛАТ МУКОФОТИ СОҲИБИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

ЗАРАФШОНДА “МАРД ЎҒЛОН” ДАВЛАТ МУКОФОТИ СОҲИБИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 3 июль куни Зарафшон шаҳридаги Марказий кон бошқармаси фаоллар залида “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби билан учрашув бўлиб ўтди.

награждение Д.Номозов

Учрашувда Марказий кон бошқармаси директори О.Мустақимов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий кон-металлургия комбинати ёшлар етакчилари Кенгаши раиси С.Раджабов ва корхона бошланғич ташкилоти фаоллари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, кетма-кет иккинчи йили комбинат ёш мутахассислари “Мард ўғлон” давлат мукофотига сазовор бўлиб, иккаласи ҳам Марказий кон бошқармаси вакилларидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги қарорига мувофиқ, Тармоқлар ва подстанциялар цехи меҳнатни ташкиллаштириш ва меъёрлаш бўйича муҳандиси Давронбек Номозов ушбу мукофот соҳиби бўлди. 2018 йилда эса Саноат иссиқ сув таъминоти ва оқова сувларни тозалаш цехи “Зарафшон” майдони қозонхонаси электр ускуналарини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш электрочилангари Истам Қудратов мазкур юксак мукофот билан тақдирланган эди.

награждение Д.Номозов2

награждение Д.Номозов3

награждение Д.Номозов4

Тадбирда НКМК бош директори Қ.Санақуловнинг Д.Номозовга йўллаган ташаккурномаси ўқиб эшиттирилиб, тантанали равишда топширилди. Шунингдек, 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни муносабати билан Навоий шаҳрида комбинат ёшлари ўртасида ўтказилган “Ёшлар сайли”да фаол қатнашган бир гуруҳ зарафшонлик йигит-қизларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.   

Саодат БОБОЁРОВА,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кон бошқармаси

бошланғич ташкилоти етакчиси.

Jo‘rayev Abdumajid Irisovich

Matbuot markazi boshlig‘i – NKMK bosh direktorining matbuot kotibi – axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi.

+ (998 79) 2277-473

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich

“Konchilar hayoti” gazetasi muharriri.

+ (998 79) 2277-464

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot ЗАРАФШОНДА “МАРД ЎҒЛОН” ДАВЛАТ МУКОФОТИ СОҲИБИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ