ИЛҒОРЛАР ШАРАФЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги олдидан Жанубий кон бошқармаси “Ғужумсой” ва “Зармитан” олтин конлари, 4-гидрометаллургия заводининг 300 нафардан ортиқ ишчи-ходимлари учун маданий тадбир ўтказилди.

9 июля 4

Унда Навоий кон-металлургия комбинати бош директори ўринбосари Н.Рахманов, Жанубий кон бошқармаси директори Я.Шакаров ҳамда Қўшработ тумани ҳокими Ҳ.Оқбўтаевлар иштирок этишди.

9 июля6

Тадбирда Заркент қўрғонида рўй бераётган улкан ўзгаришлар, ишчи-хизматчилар, улар оила аъзолари учун яратилган зарурий шарт-шароитлар, бу ишлар айни пайтда изчил давом этаётгани алоҳида таъкидланди. 

- Кўриб турибсизки, бугун барча тадбир иштирокчиларининг кайфияти кўтаринки. Негаки, яқинда Ҳукумат ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарларининг кончилар масканига ташрифи, бевосита энг мураккаб шароитларда меҳнат қилаётган ишчи-хизматчилар ҳаёти, “Ғужумсой” олтин кони, 4-гидрометаллургия заводи, юзлаб метр ер қаъридаги шахта фаолияти билан яқиндан танишгани, белгилаб олинган истиқболли режалар барчамизга чексиз қувонч улашди, - дейди тадбир иштирокчиси Шуҳрат Аббосов. 

Тадбирда бир гуруҳ соҳа илғорларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

9 июля8

Шунингдек, тўкин дастурхон атрофига жам бўлган иштирокчилар учун таниқли санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага манзур бўлди.

НКМК Матбуот маркази.