Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot 2 НАФАР НКМК МУТАХАССИСИ – НУФУЗЛИ РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ

2 НАФАР НКМК МУТАХАССИСИ – НУФУЗЛИ РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ

Марказий кон бошқармаси бўлинмаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб бораётган 2 нафар Навоий кон-металлургия комбинати мутахассиси истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича “Тараққиёт” республика танловида ғолиблар қаторидан ўрин олишди.

30 июля

Хабарингиз бор, 2018 йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарорда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари тизимида кадрларнинг касбий малакасини узлуксиз ошириб боришга кўмаклашиш кўзда тутилган бўлиб, ҳар уч йилда истиқболли бошқарув кадрларини саралаш бўйича “Тараққиёт” танловини ўтказиш белгиланган эди. Танловда қатнашган олий маълумотга ва тегишли соҳада раҳбарлик лавозимида камида уч йил иш тажрибасига эга, 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган мамлакатимиз фуқаролари 16 та номинация бўйича куч синашди.

Марказий кон бошқармаси Ташқи сув таъминоти бирлашган энергия хизмати бошлиғи Мансуржон Қудратов “Коммунал хўжалик соҳасидаги энг яхши бошқарувчи” номинациясида ва Автомобиль транспорти бошқармаси техник бўлим бошлиғи Машраб Исроилов “Саноат соҳасидаги энг яхши бошқарувчи” номинациясида ғолибликка сазовор бўлишди.

30 июля3

Чуқур билим, кенг дунёқараш ҳамда бошқарувчилик қобилиятига эга М.Қудратов 2003 йилдан ва М.Исроилов 2007 йилдан бошлаб Марказий кон бошқармаси бўлинмаларида турли лавозимларда фаолият олиб боришмоқда.

Танлов ғолиблари ўз йўналишлари бўйича ривожланган хорижий давлатларда 3 ойлик малака ошириш ҳамда вазирлик, идораларда раҳбарлик лавозимларида ишлаш имкониятига эга бўлишди. Шунингдек, уларни моддий рағбатлантириш мақсадида пул мукофотлари топширилди.

Ушбу зарафшонлик комбинат мутахассисларини бундай нуфузли республика танловида муваффақиятга эришганликлари билан самимий муборакбод этамиз ва келажакдаги ишларига омад тилаймиз!          

НКМК матбуот маркази.

Ta'sis etuvchi - NKMK mehnat jamoasi

Gazeta materiallarini to’la yoki qisman qaytadan bosish tahririyatning yozma ruxsati bilan amalga oshiriladi. Tahririyatga kelgan qo’l yozmalar taqriz qilinmaydi va muallifga qaytarilmaydi. Gazeta NKMK bo’linmalari orasida tarqatiladi. 

Gazeta Navoiy viloyat matbuot va axborot boshqarmasida 2006 yil 21 dekabrda 07-025 raqam bilan ro’yxatga olingan.
MUHARRIR

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich 

- matbuot markazi boshlig’i.
TAHRIRIYAT MANZILI : 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko’chasi 27, NKMK boshqarmasi. 
TELEFONLAR: : 77-464 (muharrir), 77-363 (texn. muharrir), 77-366, 77-464 (matbuot markazi), 77-566 (faks).

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot 2 НАФАР НКМК МУТАХАССИСИ – НУФУЗЛИ РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ