Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot КОМБИНАТ – ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРИДАН БИРИ

КОМБИНАТ – ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРИДАН БИРИ

DSC_7493

Жорий йилнинг 6 август куни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида мамлакатимизнинг йирик солиқ тўловчилари рўйхати эълон қилинди.

ДСҚ матбуот хизмати хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2019 йил 12 июлда 3172-сон билан рўйхатга олинган “Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчи сифатида таснифлаш мезонларини аниқлаш тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандига мувофиқ, мазкур рўйхатга республикамизнинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган 1 416 та хўжалик субъекти киритилган.

бюджетУЗБ2

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу рўйхатдан Навоий кон-металлургия комбинати ва унинг таркибига кирувчи корхоналар ўрин олган.Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тайёрланган “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрида НКМКнинг 2019 йилдаги солиқ тўловлари Давлат бюджетининг 6,8 фоизини ташкил этиши кўрсатиб ўтилган.    

Шунингдек, рўйхатда акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар, йил якуни бўйича маҳсулотларни (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотишдан олинган соф тушуми 100 миллиард сўмдан юқори бўлган юридик шахслар ҳам мавжуд.

Йирик солиқ тўловчиларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳаволаhttps://soliq.uz/docs/yirik_soliq_tulovchi_uz.pdfорқали танишиш мумкин.

НКМК матбуот маркази.

Jo‘rayev Abdumajid Irisovich

Matbuot markazi boshlig‘i – NKMK bosh direktorining matbuot kotibi – axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi.

+ (998 79) 2277-473

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich

“Konchilar hayoti” gazetasi muharriri.

+ (998 79) 2277-464

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot КОМБИНАТ – ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРИДАН БИРИ