Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot НКМК ФАОЛИЯТИДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛИШИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

НКМК ФАОЛИЯТИДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛИШИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 16 август куни Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида “НКМК тарихи” музейида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистлар учун “НКМК фаолияти ва ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

19 августа

Матбуот анжумани бошланишидан олдин иштирокчиларга 2015-2018 йилларда комбинатда ахборот-коммуникация тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича устувор лойиҳаларга бағишланган видеолавҳа намойиш этилди.

Анжуманда НКМК Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси АКТ мониторинги ва маъмуриятчилиги бўлим бошлиғи С.Шамурадов, НКМК Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бошқармаси бошлиғи В.Пўлатовларнинг мавзуга доир ҳисоботлари тингланди.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги “Иқтисодиётнинг реал секторида ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2016 йил 1 августдаги “2016-2018 йилларда иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари соҳани ривожлантиришда муҳим дастуриламал бўлиб келмоқда. Мазкур ҳужжатларга мувофиқ, 2015-2018 йилларда Навоий кон-металлургия комбинатида АКТни ривожлантиришга 14,7 миллион АҚШ доллари йўналтирилган.

19 августа2

Матбуот анжумани якунлари бўйича маърузачилар журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб беришди.

НКМК Матбуот маркази.

Jo‘rayev Abdumajid Irisovich

Matbuot markazi boshlig‘i – NKMK bosh direktorining matbuot kotibi – axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi.

+ (998 79) 2277-473

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich

“Konchilar hayoti” gazetasi muharriri.

+ (998 79) 2277-464

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot НКМК ФАОЛИЯТИДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛИШИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ