Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot МАЙДОНДА ФУТБОЛ ФАХРИЙЛАРИ

МАЙДОНДА ФУТБОЛ ФАХРИЙЛАРИ

16-18 август кунлари Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” ўйингоҳи ва “Болажон” болалар соғломлаштириш оромгоҳида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида фахрийлар ўртасида мини-футбол бўйича НКМК очиқ турнири бўлиб ўтди.

19 августа_2

Бу йилги анъанавий турнир 16 маротаба ўтказилди. Мусобақада Бекобод, Жиззах, Нукус шаҳарлари ва Навоий вилоятининг 14 та фахрийлар жамоалари иштирок этди. Барча ўйинларда футбол фахрийлари ёши катталигига қарамасдан муросасиз тўп суришди.

19 августа2

Навоийнинг “НКМК” ва Урганчнинг “Хоразм” жамоалари учинчи ўрин учун ўзаро майдонда беллашдилар. Пеналтилар бўйича “Хоразм” жамоаси устидан ғалаба қозонган Навоий кон-металлургия комбинати фахрийлари турнирнинг бронза медалларига сазовор бўлишди. Ҳал қилувчи ўйинда Олмалиқнинг “ОКМК” ва Жиззахнинг “Ш.Рашидов” жамоалари майдонга чиқишди. Жиззахликлар ҳам пеналтилар бўйича ғалаба қозониб, турнир ғолиби бўлишди.

19 августа3_1

Ғолиб ва совриндорларга кубок ва дипломлар топширилди. Шунингдек, “Хоразм” жамоасидан Аҳмед Мадаминов “Энг яхши дарвозабон”,  “1-ГМЗ” кон бошқармаси жамоасидан Азамат Эргашев “Энг яхши ҳимоячи”, “НКМК” жамоасидан Ҳамид Актамов “Энг яхши ҳужумчи”, турнирда 19 та гол урган Суннат Ёқубов “Энг яхши тўпурар”, “Металлург” жамоасидан Хурсанд Режепов “Энг ёши катта ўйинчи” номинацияларда эътироф этилди.

Дилшод НАЗАРОВ,

“Сўғдиёна” жисмоний тарбия ва спорт

 мажмуаси директори ўринбосари.

Суратлар муаллифи Сергей Князев.

Учредитель - трудовой коллектив НГМК

Полная или частичная перепечатка материалов из газеты допустима только с письменного разрешения пресс-центра. Редакция знакомится с письмами читателей, не вступая в переписку. Газета распространяется по подразделениям НГМК.

Газета зарегистрирована в Агентстве по печати и информации Навоийского облхокимията 29 июня 2015 года. Регистрационный номер - 07-070, ISSN 2010-5266.

Редакция

Джураев Абдумажид Ирисович
Начальник пресс-центра НГМК - пресс-секретарь генерального директора НГМК..
АДРЕС РЕДАКЦИИ: 210100, г.Навои, улица Навои 27, управление НГМК.
ТЕЛЕФОНЫ: 77-464(редактор), 77-363(техн.редактор), 77-366, 77-464(пресс-центр), 77-566(факс).

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot МАЙДОНДА ФУТБОЛ ФАХРИЙЛАРИ