Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot МИНИ-ФУТБОЛ ВА ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА НКМК КУБОГИ ТУРНИРЛАРИ ҲАЛ ҚИЛУВЧИ БОСҚИЧДА

МИНИ-ФУТБОЛ ВА ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА НКМК КУБОГИ ТУРНИРЛАРИ ҲАЛ ҚИЛУВЧИ БОСҚИЧДА

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” ўйингоҳида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи НКМК ёшлари етакчилари Кенгаши ташаббуси билан комбинат бўлинмалари ёшлари ўртасида ўтказиб келинаётган мини-футбол ва волейбол турнирларининг навбатдаги босқичлари бўлиб ўтди.

23 сентября6

Мини-футбол турнирининг гуруҳ босқичида 4 та гуруҳга бўлинган 16 та жамоа иштирок этди. Июнь-июль ойларида Навоий, Зарафшон, Учқудуқ ва Нуробод шаҳарларида бўлиб ўтган 1 ва 2-тур ўйинлари натижаларига кўра, 8 та кучли жамоа плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди. “А” гуруҳида – “1-ГМЗ” ва Жанубий кон бошқармалари, “Б” гуруҳида – Шимолий кон бошқармаси ва Бирлашган энергия хизмати, “В” гуруҳида – Навоий машинасозлик заводи ва 5-кон бошқармаси, “Г” гуруҳида – Марказий кон бошқармаси ва “Навоий” саноат майдони жамоалари энг яхши натижаларни кўрсатишди.

23 сентября7

Чорак ва ярим финал ўйинлари натижаларига кўра, Шимолий кон бошқармаси ва Навоий машинасозлик заводи жамоалари финалда куч синашадиган бўлишди. Учинчи ўрин учун Марказий кон бошқармаси ва “1-ГМЗ” кон бошқармаси жамоалари ўзаро беллашишади. Ҳал қилувчи баҳслар 28 сентябрда ўтказилади.

Шу куни Спорт саройида комбинат бўлинмалари хотин-қизлари жамоалари ўртасида волейбол бўйича НКМК Кубоги турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди.

23 сентября8

Турнирнинг гуруҳ босқичида учта гуруҳга бўлинган 9 та жамоа ўртасида ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, финал босқичига йўлланмани қўлга киритган Шимолий кон бошқармаси, Марказий кон бошқармаси, 5-кон бошқармаси жамоалари ўзаро куч синашдилар.  

Қизғин ўтган баҳслар натижасида Шимолий кон бошқармаси вакиллари ғалаба қозониб, НКМК Кубоги соҳиби бўлишди.

23 сентября9

Ғолиб ва совриндорларга НКМК кубоги, диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

НКМК Матбуот маркази.

Jo‘rayev Abdumajid Irisovich

Matbuot markazi boshlig‘i – NKMK bosh direktorining matbuot kotibi – axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi.

+ (998 79) 2277-473

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich

“Konchilar hayoti” gazetasi muharriri.

+ (998 79) 2277-464

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot МИНИ-ФУТБОЛ ВА ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА НКМК КУБОГИ ТУРНИРЛАРИ ҲАЛ ҚИЛУВЧИ БОСҚИЧДА