НАВОИЙ МАШИНАСОЗЛИК ЗАВОДИ ЁШЛАРИ – НКМК КУБОГИ СОҲИБИ

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” ўйингоҳининг кичик майдонида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи НКМК ёшлари етакчилари Кенгаши ташаббуси билан комбинат бўлинмалари ёшлари ўртасида мини-футбол бўйича ўтказиб келинаётган НКМК Кубоги турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди.

2 октября

Турнирнинг гуруҳ босқичида 16 та жамоа иштирок этди. Июнь-июль ойларида Навоий, Зарафшон, Учқудуқ ва Нуробод шаҳарларида бўлиб ўтган 1- ва 2-тур ўйинлари натижаларига кўра, 4 та гуруҳга бўлинган жамоалар орасидан 8 та кучли жамоа плей-офф босқичига йўлланмаларни қўлга киритди.

2 октября2

Навоий машинасозлик заводи ва Шимолий кон бошқармаси жамоалари финалда ўзаро куч синашишди. Муросасиз курашлар остида ўтган биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда Навоий машинасозлик заводи жамоаси рақиблар дарвозасига 2 та тўп киритиб, ғолиб бўлди. Натижада НМЗ ёшлари жамоаси НКМК Кубоги соҳиби бўлди. 

2 октября3

Ғолиб ва совриндорларга кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

НКМК Матбуот маркази.