НКМК ЖАМОАСИ ҒОЛИБ

Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида” қонун қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши томонидан “Она тилим – фахрим” шиори остида интелектуал ўйини бўлиб ўтди. Унда вилоятнинг 18 та ташкилот, корхона ва олий ўқув юртлари жамолари  иштирок этди.

DSC_0163

Танловда жамоалар ўзбек тилининг шаклланиш тарихи, бугунги ривожланиш босқичлари, тил тўғрисидаги халқ мақоллари ҳамда жаҳондаги бошқа тилларнинг хусусиятлари тўғрисида тузилган саволларга жавоб қайтаришди. Тадбир қизғин бахс, мунозаралар остида ўтди. Интеллектуал ўйинда Навоий кон-металлургия комбинати жамоаси фаол иштирок этиб, биринчи ўринни қўлга киритди.

DSC_0147+

НКМК жамоасини ушбу муваффақият билан муборакбод этамиз!

 НКМК Матбуот маркази.