Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида НКМК махсус диплом билан тақдирланди

Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида НКМК махсус диплом билан тақдирланди

Аввал хабар берганимиздек, 18-27 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтди.

28 ноября4

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу нуфузли тадбирда мингга яқин саноат корхонаси 10 мингдан ортиқ турдаги маҳсулотлари билан иштирок этди.

Ярмарка доирасида Навоий кон-металлургия комбинати томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 50 миллиард сўмликдан ортиқ маҳсулотларни харид қилиш бўйича 56 та шартнома ҳамда 2,1 миллиард сўмлик маҳсулотларни сотиш бўйича 5 та шартнома имзоланди. Бундан ташқари, 7 та маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан комбинат эҳтиёжлари учун 19 та янги турдаги, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Якунда комбинатнинг ишлари юксак эътироф этилиб, “Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси” кўргазмасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг “Саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича энг яхши тармоқ бирлашмаси” дипломи билан тақдирланди.

НКМК Матбуот маркази.

Jo‘rayev Abdumajid Irisovich

Matbuot markazi boshlig‘i – NKMK bosh direktorining matbuot kotibi – axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi.

+ (998 79) 2277-473

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich

“Konchilar hayoti” gazetasi muharriri.

+ (998 79) 2277-464

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида НКМК махсус диплом билан тақдирланди