Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot Спорт маликалари беллашдилар

Спорт маликалари беллашдилар

Яқинда Италия давлатининг Латина шаҳрида спортниг бадиий гимнастика тури бўйича «Latina fiori» халқаро турнири бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя этган Навоий кон металлургия комбинатига қарашли «Сўғдиёна» Жисмоний тарбия ва спорт клубининг бадиий гимнастика жамоаси спортчилари 8 та олтин ва 5 та кумуш медалларни қўлга киритишди. Жумладан, спорт клуби тарбияланувчиларидан Дилдора Рахматова 3 та кумуш,  Ферузабону Ҳакимова 1 та олтин, Меҳрибону  Шоназарова 3 та олтин, Замира Жабборова 2 та олтин, 1 та кумуш, Нафиса Ҳасанова 2 та олтин, 1 та кумуш медалларни Ўзбекистонга олиб келишди.

Халқаро мусобақада жаҳоннинг Австралия, Канада, АҚШ, Россия, Украина, Қозоғистон, Кипр, Миср каби давлатларидан 20 га яқин  жамоа қатнашди. Қизғин курашлар остида ўтган спорт тадбирида 200 нафардан ортиқ гимнастикачи қиз ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Томчида қуёш акс этганидек, навоийлик бадиий гимнастикачи қизларининг улкан ютуғи юртимизда болалар спортини ривожлантиришга қаратилган эътибор тўла мужассамдир.

– Мамлакатимизда спортни, хусусан бадиий гимнастикани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Навоий кон металлургия комбинатига қарашли «Сўғдиёна» Жисмоний тарбия ва спорт клуби директори Шахло Нарзиева. – Италияда ўтказилган халқаро мусобақада иштирок этиш билан боғлиқ барча ҳаражатлар Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси моблағлари ҳисобидан қоплангани фикримиз исботидир.

Дарвоқе, болалар спортини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар ёшларнинг жисмонан ва маънан соғлом бўлиб камолга етишига хизмат қилиши баробарида истеъдодли спортчиларни кашф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Jo‘rayev Abdumajid Irisovich

Matbuot markazi boshlig‘i – NKMK bosh direktorining matbuot kotibi – axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi.

+ (998 79) 2277-473

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich

“Konchilar hayoti” gazetasi muharriri.

+ (998 79) 2277-464

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot Спорт маликалари беллашдилар