Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ – РИВОЖЛАНИШ ОМИЛИ

ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ – РИВОЖЛАНИШ ОМИЛИ

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Жаҳон банки гуруҳи ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида жорий йилниг 8-12 август кунлари Самарқанд, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари бўйлаб медиа-тур ташкил этилди.

Мазкур лойиҳа йирик саноат корхоналарида энергияни тежаш йўли билан ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, ички ва ташқи бозорда маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш орқали барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Лойиҳа доирасида юртимиздаги 30 дан ортиқ саноат корхоналарида 82 та истиқболли лойиҳа учун Жаҳон банки Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Ўзбекистон тижорат банклари томонидан ажратилган имтиёзли кредитлар ҳисобига хориждан замонавий технология ва ускуналар келтириб ўрнатилди. Пировардида, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли ҳажмини қисқартиришга эришилмоқда. Мисол учун, мамлакатимизда лойиҳа доирасида энергия самарадорлигини ошириш бўйича ушбу лойиҳаларнинг муваффақиятли бажарилиши йилига 500 миллион кВт соат электр энергияси ва 187,7 миллион куб метр табиий газни тежаш имконини бермоқда.

Жорий йилнинг 9 август куни лойиҳа ташкилотчилари ва иштирокчилари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат медиа-тур қатнашчилари Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли Шимолий кон бошқармасининг Сульфат кислотасини ишлаб чиқариш цехидаги 6 МВт қувватга эга замонавий буғ турбинаси, экскаваторларга тежамкор ток ўтказгичларни билан алмаштирилиши каби лойиҳаларни амалга ошириш жараёни билан танишишди.

Вилоят марказидан 300 километрдан узоқ масофада жойлашган Учқудуқ тумани мустақиллик йилларида янада файзли ва обод гўшага айланди. Тадбир иштирокчилари учун кейинги йилларда қўшиқларда машҳур бўлган Учқудуқ шаҳрида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, кўкаламзорлаштириш ва шаҳар ландшафтини ўзгартириш борасидаги амалий ишлар билан танишдилар. “Келажак” ёшлар марказида бўлиб ўтган лойиҳалар тақдимоти ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни жадал кириб келаётгани намойишига айланди.

– Медиа-турдан кўзланган асосий мақсад “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш жараёнлари билан журналистларни, улар орқали халқимизни кенг таништиришдир, – дейди Жаҳон банкининг лойиҳалар ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигидаги Гуруҳ раҳбари Алишер Алимбаев. — Келгусида йирик саноат корхоналарида энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш тажрибаси ҳамда энергия самарадорлигига инвестиция йўналтиришнинг афзалликлари юксак самара бера бошлади. жумладан Навоий кон-металлургия комбинатида амалга оширилган иккита лойиҳа иқтисодиётимиз тараққиётига, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланишга имкон яратмоқда.

Шимолий кон бошқармасига қарашли Сульфат кислотасини ишлаб чиқариш цехида иккиламчи буғдан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида қуввати 6 МВт/соат бўлган буғ турбинаси ишга туширилиши туфайли атмосферага чиқариб юборилган ортиқча иссиқлик энергияси, яъни буғдан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ўтган давр мобайнида ушбу кичик корхонада 40  миллион КВт/соат элеткр энергияси ишлаб чиқарилиб, йилига 6 миллиард сўмдан ортиқ  фойда келтирди.

Медиа-тур иштирокчилари лойиҳа билан яқиндан танишиш жараёнида у ерда меҳнат қилаётган 22 нафар ёш мутахассис билан ҳам яқиндан суҳбатлашиш имконига эга бўлишди. Кечагина олий таълим даргоҳи ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаб келган энергетик-муҳандислар корхонанинг электр энергияга бўлган талабини қарийб тўлиқ қондиришга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

—     Бугунги ҳаётимизни электр энергиясиз тасаввур эта олмаймиз,— дейди Шимолий кон бошқармасининг Сульфат кислотаси ишлаб чиқариш цехи муҳандис-энергетиги Мансуржон Остонов. — Мамлакатимизнинг барча соҳалари қатори иқтисодиёт тармоқларида ҳам электр энергия бўлган эҳтиёж ошмоқда. Бизнинг цехимизда 2016 йилнинг июнь ойида Ҳиндистон давлатининг «Triveni Turbine Limited» компанияси билан ҳамкорликда ишга туширилган буғ турбинасида ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори цехимизнинг 80 фоиздан ортиғини қоплаш имконини берди.

Республикамизнинг “Ўзбекистон 24”, “Ёшлар”, “Uzreport” телеканаллари, “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Правда востока” каби газеталарининг мухбирлари, банк ходимлари ва бошқа Медиа-тур қатнашчилари корхонада энергия тежамкор ускуналардан фойдаланиш тизими ва унинг самараси, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга лойиҳа иштирокчилари ва экспертлардан атрофлича жавоб олди.

НКМК Матбуот маркази.

Jo‘rayev Abdumajid Irisovich

Matbuot markazi boshlig‘i – NKMK bosh direktorining matbuot kotibi – axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi.

+ (998 79) 2277-473

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich

“Konchilar hayoti” gazetasi muharriri.

+ (998 79) 2277-464

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ – РИВОЖЛАНИШ ОМИЛИ