Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Выпуск №24 от 29.12.2016 «Амантайтау» – келажак кони

«Амантайтау» – келажак кони

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида республикамиз иқтисоди ривожланиб бормоқда.
Бунга Навоий кон-металлургия комбинати салмоқли ҳисса қўшаётгани барчамизга ғурур бағишлайди. Айниқса, МКБнинг бу борадаги ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Ўттизга яқин бўлинмаларни ўзида жамлаган, 18 минг нафардан ортиқ турли касб эгалари меҳнат қилаётган кон бошқармасида мустақиллик йилларида улкан ўзгаришлар содир бўлдики, бу ҳол республикамиз иқтисодиёти учун ниҳоятда зарур маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш имконини бераяпти. Корхонада янги объектларни фойданишга топшириш, мавжудларини қайта модернизация қилиш ва жиҳозлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бугунги кунда  барча ишлаб чиқариш участкаларида энг замонавий техника ва технологиялар қўлланилаяпти. Маълумки, истиқлол йилларида НКМКда ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошди. 1991 йилда таркибида олтин бўлган руда биргина 2-гидрометаллургия заводида қайта ишланган бўлса, айни пайтда бу иш 4 та гидрометаллургия заводи, битта олтинни танлаб эритмага ўтказиш цехи ва битта олтин бойитиш цехида амалга оширилаяпти. Қувончлиси шундаки, эндиликда уларнинг сафи яна биттага кўпайди. Марказий кон бошқармаси тасарруфида «Амантайтау» кони иш бошлади. Ҳукуматимиз эътибори остида ҳудуднинг заҳира бойликлари ўрганиб чиқилиб, ишлаб чиқаришга қайта жалб этилган ушбу коннинг очилиш маросимида комбинат бош директори Қ.Санақулов иштирок этди. Комбинат раҳбари кон бошқармасини қутлаб, омад тилаб, келгусида улар улкан корхона анъаналарини давом этирган ҳолда НКМКнинг давлатимиз иқтисодий барқарорлигини таъминлашдаги ҳиссаси янада ошишига муносиб улуш қўшишига ишонч билдирди.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши ҳамда НКМК бош директорининг 2016 йил 9 сенябрдаги буйруғига кўра таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари бошланганига унча кўп муддат бўлмасада, шу даврда конни ишга тушириш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Яқин кунларда тайёр маҳсулот олиниши кутилаётган конда 350 та янги иш ўринлари очилди. Кириб келаётган 2017 йилда корхонада қўшимча техника ва технологик ускуналар ўрнатилиши, янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш ҳам корхона раҳбарияти эътиборида бўлиб, уларнинг ўз вақтида ишга бориб-келиши учун автобуслар қатнови, иш бошланган илк кундан буён ошхона ва бошқа зарур маиший объектлар фаолияти ҳам йўлга қўйилди.

– Мазкур лойиҳа комбинат тизимида олиб борилаётган улкан ўзгариш ва янгиланишларнинг амалий ифодаси бўлди, – дейди суҳбатда кон бош муҳандиси Ўткир Тайлақов. – йиллик лойиҳа қуввати 1 миллион тонна рудани қайта ишлашга ихтисослашган конда маҳсулот ярим тайёр ҳолатида

2-ГМЗга жўнатилади. Айни кунларда Ғарбий Амантайтау конида портлатиш ишлари ўтказилди. Келаждакда бу ерда сульфидли рудаларни қайта ишлаш технологиясини қўллаш мўлжалланмоқда.

Демак, Марказий кон бошқармасида стратегик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошиб, комбинатимиз иқтисодий салоҳияти янада юксалади.

Дилафруз Бекназарова.

Jo‘rayev Abdumajid Irisovich

Matbuot markazi boshlig‘i – NKMK bosh direktorining matbuot kotibi – axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi.

+ (998 79) 2277-473

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich

“Konchilar hayoti” gazetasi muharriri.

+ (998 79) 2277-464

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Выпуск №24 от 29.12.2016 «Амантайтау» – келажак кони