Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Rahbariyat Rahbariyatning rasmiy bayonotlari НКМК бош директорининг 2019 янги йил табриги

НКМК бош директорининг 2019 янги йил табриги

Қадрли дўстлар, азиз ҳамкасблар!

 

Яна бир неча кундан сўнг 2018 йил тарих саҳифаларига кўчади ва биз бугунги кунимизга шукроналик, келажагимиз, эртанги орзу-умидларимизнинг рўёбга чиқишига зўр ишонч ҳамда кўтаринки кайфият билан янги, 2019 йилни қарши оламиз. Аввало сизларни, Навоий кон-металлургия комбинатининг кўпминг кишилик ишчи-хизматчилари, муҳандис-техник ходимлари, барча меҳнаткашларини кириб келаётган янги йил муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Шубҳа йўқки, 2018 йил озод ва обод Ўзбекистон солномасида улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик, иқтисодий юксалишлар йили сифатида битилиб қолади. Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳнамолигида олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати, республикамиз иқтисодиётини янада ривожлантириш, ижтимоий муаммоларни тезроқ ҳал этиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, пировардида одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлашга йўналтирилган ислоҳотларнинг шиддат ва изчиллик билан амалга оширилаётганлиги бунга мустаҳкам пойдевор яратмоқда.

2018 йил Навоий кон-металлургия комбинати ва унинг шонли жамоаси учун тарихий йил бўлди. Биз шуҳратли корхонамиз ташкил топганлигининг қутлуғ 60 йиллигини муносиб тарзда нишонладик. Айни кунларда ҳар биримиз муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг ана шу сана муносабати билан корхонамиз жамоаси ва Навоий шаҳри аҳлига йўллаган табриги туфайли туғилган чексиз қувонч, фахр-ифтихор туйғулари таъсирида яшаяпмиз.

2018 йил якунларини сарҳисоб қиларканмиз, барча соҳаларда қувончли ютуқлар кўлга киритилганлигини мамнуният билан таъкидлашни  истардим. Якунланаётган йилда асосий маҳсулот ишлаб чиқаришда комбинат тарихида энг юқори натижага эришилди. Ҳар доимгидек, ижтимоий масалалар комбинат раҳбарияти ва касаба уюшмалар Кенгашининг эътибор марказида бўлди. Зарафшон шаҳрида “Фавворалар хиёбони” ишга туширилди. Учқудуқ шаҳридаги ”Кончи” сиҳатгоҳи, Нуробод шаҳридаги “Кўзмунчоқ” мактабгача таълим муассасаси замонавий жиҳозлантирилиб, фойдаланишга топширилди. Комбинатда жорий йил давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан белгиланган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш учун 88,6 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ сарфланди.

Янги, 2019 йилда комбинатимиз жамоаси олдида янада улкан ва улуғвор вазифалар турибди. Амалий ишларимиз, сизларнинг фаол иштирокингиз, ҳалол ва фидокорона меҳнатларингиз билан бу вазифаларни ошириб бажаришимизга ишончим комил.

Азиз ҳамкасблар!

Барчаларингизни Янги йил байрами муносабати билан қизғин ва самимий табриклайман. Янги йилда сизларга омад, бахт-саодат, сиҳат-саломатлик, оилавий тотувлик ёр бўлсин!

Қалбингизда эзгулик, эртанги кунга ишонч куртак отаверсин! Янги йилингиз муборак бўлсин, азиз дўстлар!

 

Қувондиқ САНАҚУЛОВ,

Навоий кон-металлургия комбинати бош директори,

Ўзбекистон Қаҳрамони.

 

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Rahbariyat Rahbariyatning rasmiy bayonotlari НКМК бош директорининг 2019 янги йил табриги