There are no translations available.

Навоий кон-металлургия комбинати раҳбарияти учун мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш йўлида фидокорлик кўрсатаётган кончилар ва металлурглар, қурувчилар ва транспортчилар, энергетиклар ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари, қўйингки, меҳнат кишиси ҳақида ғамхўрлик биринчи даражали вазифалардан эканлиги хусусида кўп бора таъкидлаймиз. Кончилар юрти Учқудуқ шаҳрида замонавий болалар истироҳат боғи барпо этилаётганлиги фикримизнинг ёрқин тасдиғидир.
Дам олиш масканининг айнан шуҳратли корхона ташкил топганлигининг 55 йиллиги нишонланадиган йилда қад ростлаётганлигида рамзий маъно-мазмун мужассам. Чунки шонли комбинат тарихи 1958 йилда ана шу манзилдан бошланган.