Духовно-просветительские мероприятия для работников комбината
- Подробности
- Создано: 25 Ноябрь 2020
- Обновлено: 25 Ноябрь 2020
Сўнгги тўрт йил мамлакатимиз тарихида туб ислоҳотлар ва янгиланиш даври бўлди. Айниқса, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, замонавий технологиялар асосида саноатни тараққиёт эттиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш мақсадида ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тадбирларида олимлар, ёзувчи-шоирлар, маданият арбоблари, театр актёрлари ва иқтидорли ёшлардан иборат тарғиботчилар гуруҳлари томонидан билдирилган фикрлар ва намойиш этилган саҳна кўринишлари, шунингдек, Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар тадбир қатнашчиларига кўтаринки кайфият бағишламоқда.
Навоий кон-металлургия комбинати ишчи-ходимлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, 24 ноябрь куни Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида ташкил этилган тадбирда олимлар, элимиз эътиборидаги санъаткорлар қатнашдилар.
Ўзбекистон давлат драма театри актёри Баҳодир Нурмаҳсумов, Муқимий номидаги мусиқали драма театри ижодкори Бахтиёр Мусаевлар саҳналаштирилган спектакллардан парчалар, “Фарҳод” маданият саройининг хонандалари – “Ниҳол” мукофоти совриндори Шерзод Давронов, “Шуҳрат” медали соҳиби Серижан Жанахметов, Муслима Нуринбетова, Бунёд Ҳасанов, Самандар Ҳамидов, Маҳбуба Мардоновалар ҳамда рақс жамоалари қизиқарли концерт дастурини намойиш этдилар. Навоий давлат кончилик институти доценти Дилфуза Исмоилова юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтирди, видеороликлар намойиш этилди.
Комбинатнинг бўлинмалари жойлашган барча шаҳар ва қўрғонларда “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.
НКМК Матбуот маркази.