Молодые работники с пользой провели свободное от работы время
Создано: 15.06.2022
Обновлено: 15.06.2022
Прочитано: 490
Молодые работники с пользой провели свободное от работы время
Мамлакатимизда ёшларга таълим олиш, касб-ҳунар ўрганиш учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади.
“НКМК” АЖ томонидан 2022 йилда “Ёшларга оид давлат сиёсатини” амалга ошириш юзасидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастури ва “Ёшлар маънавиятини ривожлантириш бўйича 5 муҳим ташаббус”да белгиланган йўналишларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Марказий кон бошқармаси Ёшлари етакчилари кенгаши томонидан “Ауминзо-Амантой” конида жорий йилнинг 13 июнь куни “Ёшлар ойлиги” доирасида тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбир доирасида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва уларнинг китобга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида, спорт мусобақалари ҳамда китобхонлик акцияси ўтказилди. Кон ишчи-ходимлари ва ёшлар арқон тортиш, тош кўтариш, узунликка сакраш ва тўп улоқтиришда ўзаро беллашдилар. Ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалар топширилди.
Китобхонлик акциясида “Ауминзо-Амантой” конида жойлашган ишчилар шаҳарчасида ташкил этилган кутубхонага ёшлар, ишчи-ҳодимлар ва кон маъмурияти томонидан 300 тадан зиёд турли жанрдаги китоблар совға қилинди. Ушбу кутубхона 1,2 мингтадан ортиқ китоб фондига эга бўлди. Бундай тадбирлар ёшларнинг китобга бўлган қизиқишларини ошириб, уларни жисмонан соғлом бўлишларига ундайди.