Ерости кон ишлари

Ҳозирги вақтда ер ости кон ишлари Зармитон, Ғужумсой, Ўрталиқ, Мурунтов  ва Қорақўтон конларида олиб борилмоқда. Барча конларда фойдаланишнинг тегишли  кон техник шароитларида (қазиш, кон ковлаб ўтиш ишларидаги асосий операциялар, шахта транспорти ва бурғилаш ишларида) машиналар ва  чет элдан келтирилган ўзиюрар юқори унумдорли кон – шахта жиҳозлари комплекслари ( “Atlas Copco” Швеция, “Sandvik” Финляндия,  “Rolandtecnic” PAUS Германия ва бошқа фирмалар) қўлланилмоқда.

Ҳозирги вақтда Чормитан конининг +780м,+720м,+660м, 600м,   Ғужумсай конининг +780м,+720м, 600м, Ўрталик конининг горизонатларида, Тажриба-саноат карьерида ишлар олиб борилмоқда ҳамда ерости қазиш захиралари ишланишини 2016 йилдан бошлаш прогноз қилинмоқда.  

Ғужумсой кони. Жанубий кон бошқармаси таркибида 2010 йили худди шундай номланувчи жойда янги Ғужумсой кони очилди. Қуввати 150 минг тонна бўлган ишга тушириш комплексини йўлга қўйиш амалга оширилди. Ҳозирги вақтда Ғужумсой кони яқин келажакда лойиҳавий қувватга чиқиш учун жадаллик билан илдамламоқда. Янги конда ММК, ошхона, кон-шахта жиҳозларини таъмирлаш учун бокслар қурилди. 1Г-сонли геолог қидирув стволи таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилди. 5Г-сонли қия транспорт стволи ўтказилди,  бунда тўртта горизонат очилди

Зармитон кони. Зармитон кони лойиҳавий қувват билан ишламоқда. 1-З сонли қия транспортли кириш йўли ва “Главний” шахтаси, 3-сонли шахта вертикал стволлари, “Вспомогательний” стволи, 10-сонли шахта стволи  қурилди,  бунда бешта  горизонат очилди.

Ўрталиқ кони. “Зармитон олтин руда зонаси конларининг базасида КРК қурилиши. Учинчи босқич- “Ўрталиқ” (Промежуточное)” лойиҳасининг  ТИА “Ўзгеорангметлити” институти томонидан  ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21-сентябрдаги 744-фм Фармойиши билан тасдиқланди.

Ўрталиқ кони лойиҳаланган ерости кони техник чегараларида ён томонли схема бўйича 3-П-сонли қия транспорт кириш йўлидан ўтадиган  “6-Г-сонли Ёрдамчи (Вспомогательний)” вертикал клетли (Гужумсой ва Ўрталиқ  конлари иккита шахта майдонлари учун ягона) ствол  ва юзага чиқувчи шамоллатиш ва лифтли кўтармалар билан очилади. Бугунги кунда  6-Г сонли стволни қазиб ўтиш бўйича  россия давлатининг “НАО БШПУ” ташкилоти билан билан шартнома тузилган. Бу ташкилот тайёрлаш даври ва техник чиқиндиларни қазиб ўтиш ишига киришди.

Лойиҳанинг календарь жадвалига мувофиқ коннинг асосий ишлари 2015-йилдан, қазиб олиш ишлари эса 2017 йилдан лойиҳавий ишлаб чиқариш қувватига 2019 йилда чиқиш билан бошланади.

Зармитон олтин-руда зонасини конларининг сафдан чиқаётган қувватларини тўлдириш  мақсадида  “Зармитон олтин-руда зонаси негизида кон-руда комплексининг қуйи горизонатларини (+300м горизонатгача) ишлаш” ДТИА инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланмоқда. Ҳозирги вақтда лойиҳалаш ишлари олиб боримоқда.

Ерости конларининг чуқурлашуви ва кончилик ишлари пастликда бажарилиши ҳолатида ташиб чиқариш масофасини камайтириш учун, шунингдек шамоллатиш схемасини яхшилаш учун қуйи горизонатларини  ишлаш  лойиҳасининг ДТИАсида “Центральний-скиповой”стволини қуриш кўзда тутилмақда. “Скиповой” стволи Чормитан ва Ғужумсой конларидан қазиладиган барча рудани ер юзига узатишга хизмат қилади. 

 

Бурғилаш-портлатиш ишлари

Бурғилаш-портлатиш ишлари кон массасини қайта ишлашга тайёрлашнинг  умумий технологик комплексида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Портлашни амалга оширишда экскавация, юклаш ва ташиш билан боғлиқ бўлган технологик даврнинг кейинги операциялари  кон массаси бурғилаш сифатига ва майдаланишига боғлиқ.

Кейинги йилларда Навоий КМКда бурғилаш-портлатиш ишларини такомиллаштиришга йўналтирилган кўпгина тадқиқотлар ва тажриба саноат ишлари ўтказилди. НКМК очиқ ва ерости кон ишларида портлатиш қудуқлари ва шпурларни бурғилаш учун юқори унумдорли “Atlas Copco” компанияси ишлаб чиққан ROC, Simba ва Boomer туридаги бурғилаш қурилмалари фойдаланишга тадбиқ этилди. 

  Портлатиш ишларини амалга оширишда “ИСКРА” инициирлашнинг ноэлектрик воситалари қўлланилмоқда, булар портлатиш ишларини хавфсиз ўтказиш имконини беради. Бундан ташқари портлатиш ишларини тезкор ташкил қилиш имконини берувчи ўзимизда ишлаб чиқариладиган портлатиш моддалари қўлланилмоқда.

НКМК конлари шахталари ва карьериларида кон массасини қазиб олиш ҳажмларини ошириш ҳолатида портлатиш ишларини зарур миқдордаги портловчи моддалар билан таъминлаш учун МКБ Мурунтов конида патронлаштирилган ЭПМ ишлаб чиқариш бўйича янги заводни қуришга оид ишлари лойиҳалаш олиб борилмоқда.