Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot КОМБИНАТДА ИЖТИМОИЙ СОҲАДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

КОМБИНАТДА ИЖТИМОИЙ СОҲАДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

10 июня

2019 йил 10 июнь куни Навоий шаҳридаги “НКМК тарихи” музейида Навоий кон-металлургия комбинатида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури доирасида амалга оширилган ишларга бағишланган “Ижтимоий соҳа: инсон манфаатлари эътибор марказида” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

10 июня2

Республика и маҳаллий ОАВ вакиллари ва журналистлар иштирок этган матбуот анжуманида НКМК бош директорининг умумий масалар бўйича ўринбосари Н.И.Рахманов ва НКМК Касаба уюшмалари Кенгаши раиси И.К.Раҳматовларнинг маърузалари тингланди.  

10 июня3

Тадбирда таъкидланганидек, 60 минг нафарга яқин ишчи-хизматчилар меҳнат қилаётган комбинатда ижтимоий соҳада, жумладан, 55,6 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йил 25 май куни шифобахш табиати билан машҳур Зомин туманида 150 ўринга мўлжалланган замонавий “НКМК” санаторийси фойдаланишга топширилди. Шунингдек, Марказий кон бошқармасининг Томди туманида жойлашган меҳмонхонаси негизида “Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун замонавий “Болалар шаҳарчаси”, Зарафшон шаҳри марказида ҳар хил рангларда товланадиган “Фавворалар хиёбони”нинг 2-босқичи, олис чўл ҳудуди - Учқудуқда сунъий кўл ва бошқа муҳим объектлар қурилиши жадал суръатлар билан давом этмоқда.

Матбуот анжуманида комбинат тасарруфидаги Навоий шаҳридаги “Металлург”, Учқудуқдаги “Кончи”, Нурободдаги “Нуробод”, Зоминдаги “НКМК” профилакторий ва санаторийлари, Чимён тоғли ҳудудидаги “Зарафшон” пансионати, “Тўдакўл” дам олиш зонаси ишчи-хизматчилар ихтиёрига берилганига, шунингдек, касаба уюшмалари томонидан юртимиз ва Ялта, Кисловодскдаги машҳур санаторийларга йўлланмалар бериб борилаётганига, ҳар йили 13 мингга яқин ишчи-ходимлар, уларни оила аъзолари барча шарт-шароитга эга дам олиш ва соғломлаштириш масканларида соғликларини тиклаётганликларига алоҳида эътибор қаратилди.

НКМК тасарруфидаги 9 та маданият муассасаси, Навоий, Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод, Зафаробод шаҳар ва қўрғонларида 5 та кутубхона аҳоли хизматида эканлиги, “Сармиш”, “Болажон”, “Сўғдиёна”, “Паҳлавон”, “Зарафшон” оромгоҳларида ҳар йили ёзги мавсумда 10 минг нафардан ортиқ ўғил-қизлар мароқли дам олаётгани ҳам эътироф этилди.

10 июня4

Саволларга бой бўлган матбуот анжуманида журналистлар томонидан берилган саволларга  маърузачилар атрофлича жавоб беришди.

НКМК матбуот маркази.

Jo‘rayev Abdumajid Irisovich

Matbuot markazi boshlig‘i – NKMK bosh direktorining matbuot kotibi – axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi.

+ (998 79) 2277-473

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich

“Konchilar hayoti” gazetasi muharriri.

+ (998 79) 2277-464

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot КОМБИНАТДА ИЖТИМОИЙ СОҲАДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ