Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot НАВОИЙЛИКЛАР “РОБОТЛАР ЖАНГИ”ГА ГУВОҲ БЎЛИШДИ

НАВОИЙЛИКЛАР “РОБОТЛАР ЖАНГИ”ГА ГУВОҲ БЎЛИШДИ

Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни муносабати билан Навоий кон-металлургия комбинати ёшлари иштирокида кўплаб қизиқарли байрам тадбирлари ўтказилди. Шундай тадбирлардар бири – илк маротаба “Роботлар жанги” мусобақаси 30 июнь куни кечқуруқ Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройи ортидаги томошабинлар билан гавжум бўлган майдонда бўлиб ўтди.

1 июня роботы

1 июня роботы2

1 июня роботы3

“Фарҳод” маданият саройи Болалар ижодиёти маркази жамоаси томонидан 1,5 ой давомида автомобиль эҳтиёт қисмларидан тайёрланган, баландлиги уч метрдан зиёд бўлган “Трансформер робот” экспозицияси барчани ҳайратга солди. Ва бу тадбирнинг энг ноёб кўргазмаси сифатида катта-кичикни ўзига жалб этди. 

1 июня роботы4

1 июня роботы5

1 июня роботы6

“Роботлар жанги” мусобақасида “Фарҳод” маданият саройи Болалар ижодиёти маркази техник моделлаштириш тўгараги қатнашчилари томонидан ясалган 8 та робот иштирок этди. Мусобақа якуний натижаларига кўра, мазкур марказ ва тўгарак раҳбари Акмал Турдиевнинг “9999” номли роботи фахрли биринчи ўринни эгаллади. Тўгарак қатнашчилари Шуҳрат Эшбўтаевнинг “Монстр” ва Муҳриддин Қодировнинг “Арра” номли роботлари иккинчи ва учинчи ўринларга сазовор бўлишди.

1 июня роботы7

1 июня роботы8

1 июня роботы9

Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

НКМК матбуот маркази.

Ta'sis etuvchi - NKMK mehnat jamoasi

Gazeta materiallarini to’la yoki qisman qaytadan bosish tahririyatning yozma ruxsati bilan amalga oshiriladi. Tahririyatga kelgan qo’l yozmalar taqriz qilinmaydi va muallifga qaytarilmaydi. Gazeta NKMK bo’linmalari orasida tarqatiladi. 

Gazeta Navoiy viloyat matbuot va axborot boshqarmasida 2006 yil 21 dekabrda 07-025 raqam bilan ro’yxatga olingan.
MUHARRIR

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich 

- matbuot markazi boshlig’i.
TAHRIRIYAT MANZILI : 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko’chasi 27, NKMK boshqarmasi. 
TELEFONLAR: : 77-464 (muharrir), 77-363 (texn. muharrir), 77-366, 77-464 (matbuot markazi), 77-566 (faks).

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot НАВОИЙЛИКЛАР “РОБОТЛАР ЖАНГИ”ГА ГУВОҲ БЎЛИШДИ