Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot НДКИ БИТИРУВЧИЛАРИГА ДИПЛОМЛАР ТОПШИРИЛДИ

НДКИ БИТИРУВЧИЛАРИГА ДИПЛОМЛАР ТОПШИРИЛДИ

Бугун Навоий давлат кончилик институтида битирувчиларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

23 июля

Жорий йилда институтни 663 нафар бакалавр ва 39 нафар магистр битириб, мутахассисликлари бўйича иш фаолиятларини бошлаш арафасида. Шу ўринда фахр билан айтиш жоизки, 2019 йилда битирувчи  бакалаврларнинг 7 нафари имтиёзли диплом соҳиби бўлишди.

23 июля4

23 июля3

- Мен Марказий Осиёда ягона, халқаро таълим стандартларга тўлиқ жавоб бера оладиган, замонавий лабараторияларга эга таълим даргоҳида ўқидим, изландим ва илмий тадқиқотларни амалга ошириш бахтига муяссар бўлдим. Таълим берган устозларимга, институт барча профессор-ўқитувчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди институтнинг “Фойдали қазилмаларни бойитиш” мутахассислиги бўйича магистратурани имтиёзли диплом билан тамомлаган Баҳодиржон Тошимов.

23 июля5

Эътиборлиси, битирувчиларнинг кўпчилиги ҳозирданоқ кафолатланган иш билан таъминланган. Негаки, институтда ишлаб чиқариш корхоналари билан ўзаро ҳамкорликнинг кенг йўлга қўйилганлиги, хусусан фан, таълим ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги интеграцияни ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналарида кўплаб кафедра филиаллари, замонавий лаборатория жихозлари билан таъминланган Технопарк ташкил этилганлиги, шунингдек, талабаларнинг бевосита ишлаб чиқариш корхоналарида амалиёт ўтаб, малака оширганликлари, уларга катта ёрдам берди. Якунланган ўқув йилида электр энергетикаси, машинасозлик технологияси ва кимёвий технология каби йўналишларда таҳсил олаётган талабаларнинг ўқув машғулотларига хорижлик олимлар жалб қилинди.

23 июля6

Институтда иқтидорли талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодларини юзага чиқариш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги боис ушбу ўқув йилида республика фан олимпиадаларида иштирок этган уч нафар талабалардан бир нафари 1-ўринни, икки нафари 2-ўринни эгаллади. Спортнинг мини футбол, волейбол, эркин кураш, дзюдо турлари бўйича талабалар орасида ғолиб ва совриндорлари бор. Энг муҳими, Энергомеханика факультети битирувчиси Рухсора Абдуллаева Зулфия номидаги Давлат мукофоти совридони бўлган бўлса, кончилик факультети битирувчиси Сирожиддин Набиев Ислом Каримов номли ҳамда Энергомеханика факультети битирувчиси Дилбархон Абдуназарова Беруний номли давлат стипендиялари билан тақдирланишди.

23 июля7

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами шукуҳи кезиб юрган шу кунларда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғояси остида ташкиллаштирилган тадбирда сўзга чиққанлар олий ўқув юрти раҳбарлари, ўқитувчилар, фахрийлар, ота-оналар давлатимизнинг малакали мутахассислар тайёрлаш борасида олиб бораётган изчил сиёсатини маъқуллаб, ёш кончи, металлурглар, кимёгарларга Ватанимиз иқтисодий равнақи йўлидаги шарафли ишларига муваффақиятлар тилади.

НДКИ матбуот хизмати.

Учредитель - трудовой коллектив НГМК

Полная или частичная перепечатка материалов из газеты допустима только с письменного разрешения пресс-центра. Редакция знакомится с письмами читателей, не вступая в переписку. Газета распространяется по подразделениям НГМК.

Газета зарегистрирована в Агентстве по печати и информации Навоийского облхокимията 29 июня 2015 года. Регистрационный номер - 07-070, ISSN 2010-5266.

Редакция

Джураев Абдумажид Ирисович
Начальник пресс-центра НГМК - пресс-секретарь генерального директора НГМК..
АДРЕС РЕДАКЦИИ: 210100, г.Навои, улица Навои 27, управление НГМК.
ТЕЛЕФОНЫ: 77-464(редактор), 77-363(техн.редактор), 77-366, 77-464(пресс-центр), 77-566(факс).

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot НДКИ БИТИРУВЧИЛАРИГА ДИПЛОМЛАР ТОПШИРИЛДИ