Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ ИЖРОСИ – ЖУРНАЛИСТЛАР ЭЪТИБОРИДА

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ ИЖРОСИ – ЖУРНАЛИСТЛАР ЭЪТИБОРИДА

2019 йил 20 сентябрь куни “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмасида республика ва вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистлар иштирокида “НКМКда маҳаллийлаштириш дастури: ютуқлар, натижалар ва муаммолар” мавзусига бағишланган навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

23 сентября

Анжуманда кун тартибига доир мавзу юзасидан НКМК Маҳаллийлаштириш дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари С.Алимов ва “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмаси Инновацион технологиялар ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бюроси бошлиғи У.Санақуловлар ўз маърузалари билан чиқиш қилишди.

Бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда фаол инвестиция сиёсати юритилиши натижасида ҳақиқий бозор иқтисодиёти шаклланаётгани, айниқса, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва турини кенгайтириш йўлида олиб борилаётган хайрли ташаббуслар, иқтисодиётимиз ривожини ҳамда импорт ҳажмини камайтиришини кўзлаб, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини маҳаллийлаштиришга етарли эътибор берилаётганлиги Ўзбекистон саноатини замон талаблари асосида ривожлантиришга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Маърузачилар ўз чиқишларида маълум қилишича, 2019 йилда маҳаллийлаштириш дастури доирасида комбинат томонидан 83 та лойиҳа бўйича 129,1 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Жумладан, жорий йилнинг январь-август ойларида 71 та лойиҳа бўйича 97,1 миллиард сўмлик, шунингдек, дастурда кўзда тутилмаган 22,1 миллиард сўмлик 200 турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришилган. Маҳсулотлар импортини қисқартиришнинг мақсадли кўрсаткичларини бажариш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тармоқлараро саноат кооперацияси бўйича маҳсулот харид қилиш, импорт қилинаётган маҳсулот ҳажми, нархлари ва таркибини оптималлаштириш ҳисобига импорт ҳажми 33,2 миллион АҚШ  доллари миқдорида қисқартирилди. 2018 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 102,4 фоизни ташкил этди. «Гидро Станко Сервис» ишлаб чиқариш тижорат корхонасидан кон-шахта ускуналари, БелАЗ самосвали, САТ бульдозери ва бурғилаш ускуналарига эҳтиёт қисмлар, юк кўтариш қурилмалари, редукторлар, «Навоий евро рубероид» масъулияти чекланган жамиятидан компрессор ҳаво совутгичига қувур боғламлар, «Кимё-сервис Навоий» масъулияти чекланган жамиятидан оловга чидамли тигеллар, «Полипропилен қувурлар» унитар корхонасидан фильтрловчи плиталар, «Химреактив» масъулияти чекланган жамиятидан кимёвий маҳсулотлар ва «Элдор Ғиждувоний» хусусий корхонасидан крахмал ва импорт ўрнини босувчи маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар олинган бошқа корхоналар қайд этиб ўтилди. 2021 йилда 90 та лойиҳа бўйича 158,6 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 2019 йилга нисбатан 22,9 фоизга ошириш кўзда тутилган.

23 сентября2

23 сентября3

Матбуот анжумани маърузачилар ва журналистлар ўртасида қизғин савол-жавобларга бой бўлди.

23 сентября4

23 сентября5

Шунингдек, ОАВ вакиллари ва журналистлар учун Навоий машинасозлик заводининг ишлаб чиқариш цехлари, спорт-соғломлаштириш мажмуаси ва технопаркка медиатур ҳам ташкил этилди.

НКМК Матбуот маркази.

Jo‘rayev Abdumajid Irisovich

Matbuot markazi boshlig‘i – NKMK bosh direktorining matbuot kotibi – axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi.

+ (998 79) 2277-473

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich

“Konchilar hayoti” gazetasi muharriri.

+ (998 79) 2277-464

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ ИЖРОСИ – ЖУРНАЛИСТЛАР ЭЪТИБОРИДА