Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot НКМК – ЖАҲОНДА ОЛТИН ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР ЎРТАСИДА ПЕШҚАДАМЛАРДАН БИРИ

НКМК – ЖАҲОНДА ОЛТИН ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР ЎРТАСИДА ПЕШҚАДАМЛАРДАН БИРИ

Россиянинг MMF бизнес-портали маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили 2,5 минг тоннадан ортиқ олтин қазиб олинади. Бугунги кунда Хитой Халқ Республикаси, Австралия ва Россия Федерацияси бу қимматбаҳо металлни қазиб олиш ҳажмлари бўйича етакчи учликка киради.

Мазкур бизнес-портал сайтида чоп этилган мақолада таъкидланишича, Навоий кон-металлургия комбинати жаҳонда олтин ишлаб чиқарувчи пешқадам компанияларнинг биринчи ўнталигига киради. Шунингдек, НКМКдан ташқари Канаданинг Barrick Gold, АҚШнинг Newmont Mining ва Жанубий Африка Республикасининг AngloGold Ashanti, Gold Fields, Harmony Gold каби компаниялари ушбу рўйхатдан ўрин олишган.

Шуни таъкидлаш керакки, комбинатда таркибида олтин бўлган рудани қайта ишлаш ва аффинажланган олтин ишлаб чиқариш 1-, 2-, 3-, 4-Гидрометаллургия заводларида (ГМЗ) амалга оширилади. 2-ГМЗ комбинатда олтин ишлаб чиқаришда етакчи ўринни эгаллайди. Заводда рудани майдалашдан то олтин қуймалари шаклида юқори сифатли тайёр маҳсулот олишгача бўлган жараён тўлиқ амалга оширилади. Руда заводга дунёда олтин захиралари бўйича ноёб ҳисобланган “Мурунтов” конидан олиб келинади. 1969 йилда 2-ГМЗда оғирлиги 11 килограмм 820 грамм бўлган биринчи олтин қуймаси олинди. Комбинатнинг “999,9” пробали олтин қуймалари жаҳоннинг қимматбаҳо металлар бўйича биржаларида Ўзбекистоннинг брендига айланди. 2019 йилда НКМКга Лондон олтин қуймалари бозори ассоциацияси (LBMA – London Bullion Market Association) томонидан бозор талабларига тўла риоя қилиш борасида навбатдаги тест синовларидан муваффақиятли ўтганлигини тасдиқловчи сертификат тақдим этилди.

Ўзбекистон кон-металлургия саноати тарихида биринчи марта 2017 йилда Навоий кон-металлургия комбинатининг бир гуруҳ мутахассислари мураккаб таркибли рудалардан олтинни ажратиб олиш технологиясини яратганликлари учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Жаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг “Энг яхши ихтирочи” олтин медали билан тақдирланди. Мазкур технология яқинда 3-ГМЗда ишлаб чиқаришга жорий қилиниб, заводда Сорбциялаш жараёни чиқиндиларини юқори самарали куйдириш мажмуаси ишга туширилди. Бу мажмуа ўзининг илғор муҳандислик-техник ечимлари, технологик жиҳозланиш даражаси билан дунёда ягона бўлиб,  келгусида заводда хом ашёдан фойдаланиш самарадорлигини 8 фоизгача, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни 11 фоизга ошириш ва 150 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконини берди.

                                                                                                                                                                                                                                               НКМК Матбуот маркази

Ta'sis etuvchi - NKMK mehnat jamoasi

Gazeta materiallarini to’la yoki qisman qaytadan bosish tahririyatning yozma ruxsati bilan amalga oshiriladi. Tahririyatga kelgan qo’l yozmalar taqriz qilinmaydi va muallifga qaytarilmaydi. Gazeta NKMK bo’linmalari orasida tarqatiladi. 

Gazeta Navoiy viloyat matbuot va axborot boshqarmasida 2006 yil 21 dekabrda 07-025 raqam bilan ro’yxatga olingan.
MUHARRIR

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich 

- matbuot markazi boshlig’i.
TAHRIRIYAT MANZILI : 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko’chasi 27, NKMK boshqarmasi. 
TELEFONLAR: : 77-464 (muharrir), 77-363 (texn. muharrir), 77-366, 77-464 (matbuot markazi), 77-566 (faks).

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot НКМК – ЖАҲОНДА ОЛТИН ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР ЎРТАСИДА ПЕШҚАДАМЛАРДАН БИРИ