АВТОТРАНСПОРТЧИЛАР ШАРАФЛАНДИ

Навоий кон-металлургия комбинатида ҳар йили октябрь ойида автотранспорт ходимларини шарафлаш, меҳнатини эътироф этиш, автокорхоналар жамоалари ўртасида танловлар ўтказиш анъана тусига кириб қолган. Бу йил ҳам ушбу тадбирларга ўзига хос пухта тараддуд кўрилди.

28 октября3

28 октября4

Жумладан, Зарафшон шаҳрида махсус тайёрланган майдонда замонавий ва қудратли техникалар кўргазмаси бўлиб ўтди. Комбинатнинг Навоий, Зарафшон, Учқудуқ, Зафаробод ва Нурободдаги автокорхоналари вакиллари ўзларининг юксак профессионал касб маҳоратларини намойиш этишди.

28 октября5

Жамоалар вакиллари йўл ҳаракати қоидалари бўйича назарий билимларни синовдан ўтказиш, автомобилни тўсиқлараро бошқариш, жисмоний тайёргарлик – югуриш, тош кўтариш ва арқон тортиш каби шартларда ўзаро куч синашдилар. Якуний натижаларга кўра умумжамоа ҳисобида 9-автокорхона (Марказий кон бошқармаси) жамоаси 1-ўринни, 3-автокорхона (Навоий саноат майдони) жамоаси 2-ўринни ва 6-автокорхона (5-кон бошқармаси) жамоаси 3-ўринни эгаллади.  

28 октября7

 28 октября9

“Қизилқум” ўйингоҳида ўтказилган тадбирда бир гуруҳ автотранспорт соҳаси фидойилари ва анъанавий танлов ғолибларига “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони, “НКМК фахрийси” унвони, НКМК фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

“Олтин водий” маданият уйи яккахон хонандалари ва бадиий жамоаларининг чиқишлари тадбирга ўзгача кўтаринкилик бағишлади.

Бугунги кунда автокорхоналардаги мавжуд 4 671 та техника воситалари, жумладан  3 149 та турли русумли  автотранспорт ва махсус транспорт воситалари, 1 522 та техника – механизмлар, трактор ва бошқа воситалардан кон-металлургия соҳасини янада равнақ топтириш, жумладан, ишлаб чиқариш, рудани ташиш, қурилиш-бунёдкорлик, юк ва йўловчи ташиш ҳамда бошқа вазифаларни бажариш йўлида самарали фойдаланилмоқда. Эзгу мақсадларни рўёбга чиқаришда соҳа ходимларининг хизматлари беқиёс ҳамда шон-шарафга лойиқдир.

НКМК Матбуот маркази.