Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot Муҳим мавзуда амалий семинар

Муҳим мавзуда амалий семинар

Яқинда Зарафшон ва Навоий шаҳарларида Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизимларининг барча ёнғинни олдини олиш гуруҳи ходимлари,  комбинатнинг жойлардаги фавқулодда ва ишлаб чиқаришда хавфсизликни таъминлаш бўйича вакиллари иштирокида «Меъёрий техника йўналишида тадбиқ этилаётган инновацион янгиликлар» мавзусида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди. Унда ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши мумкин ёнғинларни ўз вақтида ва тезкорлик билан бартараф этиш, тарғибот ва ташвиқот ишларининг самарадорлигини кучайтириш, комбинат саноат майдонларида янги қурилаётган, таъмирланаётган, технологик ускуналари алмаштирилаётган объектларда ёнғин хавфсизлиги чораларини кўриш юзасидан соҳа ходимларига тегишли топшириқ ва тавсиялар бериб ўтилди.

Ёнғин хавфсизлигининг масъул мутахассислари янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган масканларда қурилиш ва шаҳарсозлик меъёрий ҳужжатлари талабларини мукаммал билишлари, қурилиш жараёнида ушбу талабларни амалиётда тўғри қўллаш ва унга риоя қилишлари зарурлиги семинар қатнашчилари эътиборига етказилди.

Маъмурий жавобгарликка тортилаётган фуқароларга нисбатан тузиладиган баённомаларга кейинги вақтда бир мунча ўзгартиришлар киритилаётганлиги боис жаримага тортилган фуқароларга ҳуқуқ ва бурчлари албатта тушунтирилиши лозим. Семинар иштирокчилари шу ва шунга ўхшаш, соҳага оид долзарб мавзуларда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

 

Маъруфжон ҲАЙИТОВ,

НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси,

сержант.

 

Jo‘rayev Abdumajid Irisovich

Matbuot markazi boshlig‘i – NKMK bosh direktorining matbuot kotibi – axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi.

+ (998 79) 2277-473

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich

“Konchilar hayoti” gazetasi muharriri.

+ (998 79) 2277-464

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Matbuot Муҳим мавзуда амалий семинар