Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Выпуск №4 от 23.02.2017 СУЗУВЧИЛАРИМИЗ – РЕСПУБЛИКАДА БИРИНЧИ

СУЗУВЧИЛАРИМИЗ – РЕСПУБЛИКАДА БИРИНЧИ

Халқимизда «Спорт – соғлик гарови», деган нақл бор. Спорт билан шуғулланган инсон жисмонан соғлом ва бақувват бўлиши табиий. Мақсад сари дадил интилувчан ёшларимиз тиришқоқлиги билан спортда катта ютуқларни қўлга критишмоқда. 2017 йилнинг 26-31 январь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А. Каримов хотирасига бағишланган сузиш бўйича 3 ёш тоифадаги гуруҳлар ўртасида Ўзбекистон қишки очиқ Чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди. Унда “Суғдиёна” Жисмоний тарбия ва спорт клубига қарашли “Олтин сув” сузиш марказининг 11 нафар,  “Сўғдиёна” ЖТСК Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 8 нафар спортчиси иштирок этди.
“Сўғдиёна” ЖТСК Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби вакилларидан Рифат Галяутдинов 1 та 1-ўрин, 1 та 2-ўрин ва 1 та 3- фахрли ўринни, Вениамин Калябин 2 та 1 ўрин, 1 та 2 ўрин ва 1 та 3 фахрли  ўринни қўлга киритишди. Довуд Абдурасулов ва Афсона Ниязовалар эстафета баҳсларида 3 та 3 - ўринни эгалладилар.
“Сўғдиёна” ЖТСК нинг “Олтин сув” жамоасидан Хуршид Турсунов 5 та олтин, 2 та кумуш, Алёна Томина 4 та олтин, 3 та кумуш,1 та бронза, Евгений Ромашкин 2 та олтин, 2 та кумуш, Аҳмад Умуров 6 та олтин, 2 та кумуш, Олимжон Одилов 4 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза, Салим Буранов 2 та олтин, 2 та кумуш, Ойбек Хўжаев 2 та олтин, 3 та кумуш, Юлия Кожурова 3 та олтин, Алёна Васильева 4 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза, Муҳаммад Сагдуллаев 2 та олтин ва 2 та бронза медаллари соҳиби бўлишди.
Умумжамоа ҳисобида спортчиларимиз 31 та олтин, 23 та кумуш ва 18 та бронза медалларини қўлга киритиб, Республикада фахрли 1-ўринни эгаллашди. Бундай қувончли натижаларга эришилишида “Сўғдиёна” ЖТСК мураббийлари Дания Галандинова, Иброҳим Назаров ва Нодир Разаковларнинг меҳнати беқиёсдир.

Шахло НАРЗИЕВА,
“Сўғдиёна” ЖТСК директори.

Jo‘rayev Abdumajid Irisovich

Matbuot markazi boshlig‘i – NKMK bosh direktorining matbuot kotibi – axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi.

+ (998 79) 2277-473

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich

“Konchilar hayoti” gazetasi muharriri.

+ (998 79) 2277-464

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa Выпуск №4 от 23.02.2017 СУЗУВЧИЛАРИМИЗ – РЕСПУБЛИКАДА БИРИНЧИ