Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa O' zbekiston yangiliklari «Буюк Ипак Йўли» Халқаро Фольклор Мусиқа фестивали

«Буюк Ипак Йўли» Халқаро Фольклор Мусиқа фестивали

11-13 июль кунлари Марғилон шаҳрида I«Буюк Ипак Йўли» Халқаро Фольклор Мусиқа фестивали ўтказилади

 

 

Маданият ва санъатнинг ноёб намуналарини кенг тарғиб қилиш, уни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, ёш авлод қалбида санъатга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини камол топтириш, давлатлараро, халқлараро дўстлик, биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, ижодий ҳамкорлик, маданий-маънавий муносабатлар доирасини халқаро миқёсда кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 май 371-сонли қарорига асосан 11-13 июль кунлари Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида биринчи «Буюк Ипак Йўли» Халқаро Фольклор Мусиқа фестивали ўтказилади. Фестиваль ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилиши белгиланган бўлиб Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри Э.Вохидов номидаги истироҳат боғи ҳамда мактабида ўтказилади.

Қадимдан Шарқ ва Ғарбни боғлаган Буюк Ипак Йўли эса айнан ана шу турли маданиятларни давлатлараро, халқлараро танилишида, дўстлик, биродарлик ришталарини янада мустаҳкамланишида, ижодий ҳамкорлик, маданий-маънавий муносабатларни халқаро миқёсда кенгайтирилишида илк асосий воситалардан бири бўлиб хизмат қилган.

Ҳудудалрга хос рақс санъати ҳамда миллий қадим фольклор чолғучилик санъатини ривожлантириш ва тарғиб этишда, шу билан биргилакда халқ ижодиёти йўналишида олиб борилаётган изланиш, тадқиқотлар борасида маҳаллий ва халқаро мутахассислар фикрлари ва тажрибаси билан ўртоқлашиш ушбу анъаналарнинг узликсиз давом этишига хизмат қилади.

Фестиваль Ўзбекистоннинг ҳам бир ҳудудидан олдиндан саралаб олинган иштирокчилар уч асосий,

- қўшиқчилик санъати (алла, ўлан, лапар, терма, маросим қўшиқлари, халфачилик, бахшичилик ва ҳоказо);

- рақс санъати (турли ҳудудларга хос халқ рақслари);

- миллий қадим фольклор чолғучилик санъати (миллий мусиқа асбобларида асарлар ижроси)

йўналишларида республика босқичининг финалига чиққан биттадан иштирокчилар Марғилон шаҳрига, Фестивалнинг халқаро босқичига таклиф этиладилар.

Фестивалга иштирок этиш истагида бўлган хорижлик ижрочилардан ҳам ҳар бир давлатдан 3 йўналиш бўйича биттадан, жами ҳар бир йўналишда 14тадан иштирокчи саралаб таклиф этилади.

Шу билан бирга, фестивалда маҳаллий ва халқаро миқиёсда эътироф этилган халқ ижодиёти ижрочилари алоҳида концертлар, маҳорат дарслари учун таклиф этилиши мумкин.

Фестиваль асосий тадбирлари бўлиб ўтадиган Марғилон шаҳридаги Э.Вохидов номидаги истироҳат боғида фестивалнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари, фолькор жамоаларни танлов тадбирлари, илмий-ижодий конференция, хунармандларни кўргазмалари ва маҳорат дарслари, дорбозлар, кураш, миллий таомлар танловлари, фольклор-этнографик шоулар ва театр томошалари намойиш этилиши кўзда тутилган.

 

 

Манба: gov.uz

Jo‘rayev Abdumajid Irisovich

Matbuot markazi boshlig‘i – NKMK bosh direktorining matbuot kotibi – axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi.

+ (998 79) 2277-473

Sadriddinov Nizomiddin Xayriddinovich

“Konchilar hayoti” gazetasi muharriri.

+ (998 79) 2277-464

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa O' zbekiston yangiliklari «Буюк Ипак Йўли» Халқаро Фольклор Мусиқа фестивали